05.04.2024

Исломда аврат масаласи.

Инсоннинг аврат жойлари (яъни, шариатга кўра ёпилиши лозим бўлган уят жойлари) ва уни қаерда очиш мумкин-у қаерда очиш мумкин эмаслигини билиб олсак. Уламолар иттифоқига кўра авратни бегоналардан ёпиб юриш шариат тарафидан фарзи айн амаллар сирасига киритилган. Ҳанафийларнинг энг мўътабар фиқҳий матн китобида аврат жойлари ҳақида шуларни ўқиймиз:

 

وعورة الرجل من تحت سرّته الى تحت ركبته وامة

هذا مع ظهرها وبطنها والحرّة كلّ بدنها ا; الوجه والكفّ

والقدم

«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур (озод ваэркин) аёлнинг аврати бутун баданидир.  Юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас».[1]

Демак, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига кўра, эркакнинг аврат, яъни бегоналардан ёшириши лозим бўлган баданидаги жойлари киндиги остидан тиззаси остигача экан. Яъни, киндик аврат эмас, тизза ва унинг тепаси авратдир. Аёлларнинг юзи, кафти ва қадамидан ташқари бутун баданлари авратдир. Фиқҳий матн китобларимизда келган юқоридаги жумлаларга Имом Дорақутний раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳдан, у эса Абу Айюб разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шариф далил бўлган. Унда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

من العورة وما اسفل من السرة من العورة  ما فوق الركبت

«Икки тиззадан юқориси авратдандир. Киндик остидан пасти ҳам авратдандир».

Ана энди аврат жойларини кимга кўрсатиш мумкинлиги тўғрисида гап юритмоқчи бўлсак, албатта, яна «Мухтасар ал-Виқоя»га мурожаат қиламиз:

«Эркак эркакнинг, хотин хотиннинг ва эркакнинг киндигидан тиззасигача бўлган жойидан бошқа жойларига қарайди. Маҳрамининг ва бошқаларнингmчўрисининг орқаси, қорни ва сонидан бошқа жойларига қарайди. Ажнабий (ўз маҳрами ҳисобланмаган аёл- қизларнинг) ва (қул) саййидасининг юзи ва икки кафтига қараши мумкин. Назар солганда эса шаҳватдан холи бўлиши шарт қилинди. Магар, зарурат пайтида – ҳукм ўқиш, гувоҳликка тортиш, никоҳини хоҳлаш, савдо пайти, даволаш вақтида қараш мумкин. Зарурат миқдорида касалликнинг ўрнига қарайди. Ораларида жимоъ ҳалол бўлган кимсанинг ҳамма жойиг қараш мумкин. Қараш ҳалол бўлганжойни ушлаш ҳам мумкин»[2].

Демак, эркаклар эркакларга хотинлар хотинларга киндикнинг остидан тизза остигача қарай олмайдилар. Юқорида тизза аврат эканлиги ўтди. Киндикнинг аврат эмаслигига яна бир саҳиҳ ҳикоят фиқҳ китобларимизда далил сифатида келтирилади. Буни Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ўз муснадида, Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ ўз саҳиҳида, Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ эса ўз сунанида Ибн Авф разийаллоҳу анҳуда, у эса Умар ибн Исҳоқ разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. 

Юқоридаги фиқҳий матнда аёл кишининг эркакка қараши ҳам мумкинлиги айтилган. Бунга сабаб қилиб уламоларимиз эркаклар одатда кўз кўринадиган жойларда иш қиладилар, улар иш жараёнида кўйлакларини ечиб қўйишлари ҳам мумкин бўлади. Аёлларнинг уларга қарашликни манъ қилиб қўйиш одамларга қийинчилик туғдиради. Исломда ҳараж йўқдир. Аммо улар шаҳват билан қарашлари, қараганда шаҳват туғилиши имконияти бўлиб қолиши   мумкин жойларда аёлларнинг кўзларини юмиши буюрилади.[3]Бегона аёлларнинг юзи ва кафти ҳамда қадамига қараш мумкинлиги эса зарурат юзасидандир. Бу ҳолатдан сақланиш ўта машаққатдир. Аммо қарашда шаҳват бўлмаслиги шарт қилинади. Акс ҳолда ҳаром

бўлади. Аммо ҳукм ўқиш, гувоҳликка чақиришда, уйланиш ниятида шаҳват хавфи туғилганда ҳам қараш мумкин бўлади. Бундай ҳолатларда суннатни тирилтириш бор. Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйланишни ният қилган кимсага унга, яъни, ансорий аёлга қарашни буюрганлар. Табиб касални кўриши ҳам заруратдир. Зеро, шифо исташ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларидир. Аммо табиб фақат зарурат миқдорида, зарурат жойигагина қарай олади.

   Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Кимки бегона хотиннинг чиройли жойларига шаҳват билан қараса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг кўзларига қўрғошинқуяди”, деган маънодаги ҳадиси шарифни ҳам ривоят қилганлар. 

Маҳрамларорасида шаҳватнинг озлиги, балки одатда умуман бундай ҳолат юз бермаслиги ҳамда бир-бирларининг қўл ёки баданларидан мумкин бўлган бошқа жойларига қўл теккизиш эҳтиёжи доим бўлиб туради. Аммо ушлаганда шаҳват хавфи бўлса ушлаш ёки улар билан холи қолиш асло мумкин эмасдир.[4]

Шундай қилиб, шариатимизнинг биркўрсатмаси бўлмиш, ҳар биримизнингвазифамиз бўлган сатри аврат масъаласиничуқур билиб олиб, унга амал қилишимиз лозим ва лобуддир.__

Жўйбори Калон аёл-.қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Хаетова Холиса


 

[1]Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар

ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.

[2] Убайдулло ҳибн Тож уш-шариъа: «Мухтасар ал-Виқоя»,

Қозон-1911 й., Китоб ал-кароҳиййат, 134-бет.

[3]Алий ал-Қорий. Шарҳи Ниқоя. 2-жилди, Қозон, 1902. 198-бет.

[4] Алий ал-Қорий. Шарҳи Ниқоя. 2-жилди,

Қозон,1902. 201-бет.

Izoh qoldirish

Izohlar