28.03.2024

Тадбир: Тинчлик - неъмати

 

Юртимизда тинчлик-осойишталик барқарорлигини таъминлаш йўлида давлатимиз томонидан катта иш олиб борилаётгани бизнинг бахтимиздир. Шунга кўра, биз ҳам тинч, осойишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, бу фаровонлик, осуда турмушимизнинг барқарорлигини таъминлашликда ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.                                                                Яратган бизларга ато этган беҳисоб неъматларни ёдда тутиш, уни ўз вақтида қадрлай олиш ўша неъматларнинг давомийлигига сабаб бўлади. Шайх Саъдий айтганлар: “Бир нафасга икки марта шукр айтиш вожиб”, зеро, нафас кирсаю қайтиб чиқмаса ёки чиқсаю қайтиб кирмаса, инсон ҳалок бўлишини таъкидлаб, инсон тансиҳатлиги учун, хотиржамлиги учун Яратганга шукрона айтмоқлиги лозим деганлар.
Бугун "Жўйбори калон " аёл- қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР ҳазратлари томонидан юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик қадрига етиш, уни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи экани ҳамда шукрини адо этиш борасида Қуръон ва тажвид курси тингловчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати
 

Izoh qoldirish