“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ота-оналар учрашуви
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида ота-оналар учрашуви бўлиб ўтди.
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2023-2024 ўқув йилининг 1-ярим йиллик натижалари бўйича 17 феврал куни талабаларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил қилинди.
Мазкур учрашувни таълим муассасаси директори Азизхўжа домла Иноятов кириш сўзи билан очиб, баркамол авлод тарбиясининг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти хақида гапирди. Шу боис Президентимиз томонидан таълим тизими соҳасидаги ислоҳотларга катта аҳамият берилаётгани, бунинг учун талабаларнинг салоҳиятини, қобилияти ва кўникмаларини ривожлантириш учун уларнинг аввало тартиб интизоми айниқса қизлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, талабалар таълим муассасасининг ички тартиб-коидаларига тўла риоя килишлари лозимлиги, уларни касб–ҳунарга йуналтириш, ўқишлари учун барча шарт – шароитларни яратиб берилганлигини айтиб ўтди.
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ.Ҳалимова ҳам сўзга чиқиб, талабаларнинг ўзлаштириши масалалари, ютуқ ва камчиликлар хусусида маълумот бердилар ва ота-оналардан курс раҳбарлари билан мунтазам алоқада бўлиб туриш зарурлигини уқтирдилар.
Учрашувда фанларни яхши ўзлаштирган, намунали хулқи, одоби, ўзининг фаоллиги билан ажралиб турган бир гуруҳ иқтидорли талабаларга Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори томонидан уларнинг ота-оналарига "Ташаккурнома" лар берилди.
Таълим муассасасида талабалар учун яратилган шарт-шароитлардан мамнун бўлган ота-оналар муассаса раҳбарияти, устозлар ва хизмат вазифасида ишлаётган жамоага ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Шундан сўнг ҳар бир курс раҳбари ўз талабаларининг ота-оналари билан алоҳида суҳбат ўтказди. Уларга ҳар бир талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ва ахлоқ-одоби ҳақида батафсил маълумотлар тақдим қилиниб, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
Izoh qoldirish