16.02.2024

Ташриф

Бугун "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига  Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Дин ишлари бўйича қўмита вакили Муҳиддин Ҳакимов ва Мир араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов  ташриф буюрди.

 Ташриф давомида соҳа вакиллари таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ва таълим муассасаси ўқитувчи,  талабалари ҳамда Мир Араб олий мадрасаси талаба қизлари иштирокида учрашув ўтказилди.

 Тадбирни Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Азизхўжа  домла Иноятов очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов давлатимиз томонидан  аёл-қизларнинг илм олишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, шунингдек, соҳада учраётган долзарб масалалар тўғрисида тўхталиб ўтди.

 Тадбир давомида сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита вакили Муҳиддин Ҳакимов  диний соҳада амалга оширилаётган ишлар  ҳақида гапириб ўтди. 

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати
 

Izoh qoldirish

Izohlar