
Ташриф

Бугун “Жуйбори Калон”аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълими муассасасига Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов ташриф буюрдилар.

-xl.jpg)
Ташриф давомида масъуллар таълим жараёнлари, Аёллар таълим муассасасида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ва талабалар билан маънавий-маърифий руҳда суҳбат ўтказдилар.


Суҳбат очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. Республикамизда долзарб бўлган мавзулар - Республикамиздаги сиёсий ва ижтмоий соҳадаги янгиликлар, жамиятда учраётган мутаассиблик ва радикаллашув масалалари борасида фикрлар билдирилди
“Жуйбори Калон”аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълими муассасаси матбуот хизмати
Izoh qoldirish