09.03.2023

Мотурудийя ақидасида фаолият олиб броган олимлар

Мулло Али (Қорий) ибн Султон – Муҳаммад ал-Ҳиравий ал-Маккий (Абул-Ҳасан, Нуриддин). 1014 ҳ. йилда Макка шаҳрида вафот этган ва «Жаннатул-Муалло» қабристонига дафн этилган. Асарлари жуда кўп. Машҳурлари - «Мишкот» шарҳи - «Мирқот», «Мухтасарул-Виқоя» шарҳи, «Фиқҳи акбар» шарҳи, «Омолия» шарҳи, «Шотибия» шарҳи, «Мавзу ҳадислар» ва ҳоказо. Ҳуснихат соҳиби бўлганидан Али Қорий ҳар йили бир нусха Қуръони карим кўчириб, сотиб, йил давомида шу даромад билан кун кечирган.

Али ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Абу Муҳаммад Сирожуддин ал-Ўший алФарғоний. Кўплаб асарлар муаллифи. Мотуридия ақидасини назмий услубда ёзиб, уни «Бадъуламолий» деб номлаган. Вафоти 569 ҳ./1173 м. йилда.

Абуш-Шакур ас-Солимий (Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ас-Саъид ибн Шуъайб ал-Кеший). Ас-Солимийнинт мотуридия ақидасига оид «Ат-Тамҳид» номли китоби уламолар ўртасида машҳур бўлиб, ёзма ва босма нусхалари бизгача етиб келгандир. Мотуридия ақидасига асосланиб ижод қилган ва бебаҳо асарлар қолдирган уламолар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Лекин бу мухтасар рисоламизда унинг ўрнига ақидамизга оид бошқа муҳимроқ маълумотларни тақдим этишни маъқул топдик.

Юқорида зикр этганимиздек, мотуридия ақидасига доир масалаларни шайх Мотуридийнинг якка ўзлари тузиб, тартибга солган эмаслар, балки ул зотга қадар ҳам Аҳли Сунна вал-Жамоа ақидаси шаклланиб улгурган эди. Мотуридий ҳазратларининг хизматлари шундан иборат бўлганки, ўша даврдаги ақидавий оқимларнинг таъсирини қирқиш, уларнинг иддаоларига раддия бериш, кучли ва асосли далиллар билан ҳақиқий ислом ақидасини ҳимоя қилиш, илми калом, мантиқ ва мунозара қоидаларига риоя қилган ҳолда хасмлар жаҳолатига илму маърифат билан жавоб қайтариб, чин ихлосли мусулмонлар учун ақидага доир муҳим қўлланмалар тайёрлаб беришни ният қилган эдилар.

Таълим муассасаси ўқитувчиси    А.Жамилова 

 

Izoh qoldirish

Izohlar