Динда васатийлик
«Васатия» соф арабча сўз бўлиб, унинг бир нечта луғавий ва истилоҳий маънолари бордир.
«Васатия»нинг лугавий маъноси:Васатия араб тилидаги «васат» ўзагидан олинган бўлиб, луғат китобларида бу сўз кенг тахдил қилинган.Имом Исмоил ибн Ҳаммод Жавҳарий ўзининг «Сиҳоҳ» номли машҳур луғат китобида жумладан, қуйидагиларни келтиради:«Васат ҳар бир иарсанинг энг тўғриси ва адолатлисидир» (3-жуз, 1167-бет).
Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Дурайд Аздий ўзининг «Жамҳаратул Луғати» номли китобида келтиради: «Васат ҳар бир нарсанинг ўртасидир. «Фалончи ўз қавмининг васатидан», дегани «уларнинг аъёнларидан» деганидир. «Сирғанинг васати», деганда унинг энг қим- матли гавҳари ёпиштирилган ери тушунилади. «Одамларнинг васати», дегани «уларнинг яхшиси» дегани¬дир» (3-жуз, 29-бет).
Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али Файюмий ўзининг «Ал-Мисбоҳуп Мунийр» номли китобида ёзади:«Васат мўътадил деганидир». «Васатия мусулмон киши ўзига қабул қилиб оладиган исломий сифатлардан бири эмас. Васатия, ҳақиқатни айтадиган бўлсак, айни Исломнинг ўзидир. Васатия Исломдир. Ислом васатиядир. Васатия дин ва дунё ишларидаги тавозундир. Ҳаддан ошиш ҳам, ҳаддан тушиш ҳам эмас. Шариатдаги мўътадилликка энг яхши амал мусулмонлар жумҳури эътироф қилган ва эргашган тўрт фиқҳий мазҳабда ўз ифодасини топтан. Мўътадилликдан четла ган фиқҳий мазҳаблар ўз-ўзидан тарқалиб кетган ёки уринишлар мазҳаб шаклини ола билмаган. Асрлар давомида мазкур тўрт фиқҳий мазҳабларга қарши турли ҳужумлар, бўҳтон ва туҳмаглар бўлиб туради. Мазкур қарши тараф- ларни ўрганиб кўрилса, васатийликдан йироқ бўладилар. Шунинг учун ҳам улар кўп ўтмай унут бўладилар. Васатийликни олган тўрт мазҳаб эса давом этаверади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик», деган (143-оят).
Аллоҳ таоло ушбу ояти каримада мусулмонларни ўрта уммат қилганини эълон қилмоқда. Биз «ўрта» деб таржима қилган сўз арабчада «васат» деб келган ва яхши, ўрта, марказ ва адолатли деган маъноларни англатади. «Ўрта» маъносида кўпроқ ишлатилгани учун таржимага шу маъно ихтиёр қилинди. Ўртанинг яхши дейилаётганига боис шуки, четлар чет бўлгани учун ҳам ҳар хил таъсирларга кўп учрайди ва бузилиш эҳтимоли кўпроқ. Аммо ўрта бузилмай, яхши ҳолича қолади. Ўртага адолат маъноси берилишининг сабаби эса «ўрта» атрофларга нисбатан бир хил туради, бирор томонга оғиб, адолатни бузмайди. Инсониятни тўгри йўлга бошлаб, нотўгри йўлдан қайтаришдек улкан машаққатли ишни амалга ошириш- га уни Аллоҳга бўлган иймони ундайди. Иймон асосларнинг асосидир. Жумладан, яхшиликка чақириб, амри маъруф ва наҳий мункар қилишнинг ҳам асоси иймон бўлгандагина, мақсадга, икки дунёда бахт-саодатга эришилади. Акс ҳолда нуқсонга дучор бўлинади.
Ушбу олий мақомга эришиш йўлидаги шиорларимиздан бири «Васатийлик - мўътадиллик - ҳаёт йўлимиз» шиори бўлиши шарт. Бу олий мақсадга эришишимизда Аллоҳ таолонинг Ўзи ёр бўлсин. Омин!
Таълим муассасаси2- курс талабаси О.Мамасолиева
Izoh qoldirish