Миссионерлик нима
Миссионерлик (лот. юбориш, топшириш) бирор динни ўз юртидаги ёки ўзга юртлардаги ғайридинлар ўртасида тарқатиш соҳасидаги черков ташкилотларининг фаолияти ҳисобланади. Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.
Миссионерлик ташкилотларининг ҳаракатлари қанақа
Миссионерлик ташкилотларининг стратегиясига эътибор қаратилса, одатда улар ўз мақсадларини расман ошкор этишмайди. Ташкилот аъзолари гўёки, ўз ғояларини ниқоблаш мақсадида “бизнинг мақсадимиз – камбағалликни умуман йўқ қилиш” деган сўзлар ортида аслида эса “ҳамма экканини ўради”, “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” дея чиройли ниқобланган шиорлар остида фаолият кўрсатиши намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон қонунчилигида миссионерлик ҳақидаги фикрлар
Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга кўра, миссионерлик — аниқ мақсадга қаратилган мафкуравий таъсир ўтказиш орқали шахсни (бир гуруҳ шахсларни) ўз динига киритиш мақсадида унга (уларга) диний қарашларни мажбуран сингдиришга ва диний таълимотни тарқатишга доир фаолиятдир. Ушбу қонунда Давлат конфессияларнинг тинч-тотув яшашига кафил эканлиги ҳамда миссионерликни амалга оширишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган. Масалан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, бир конфессияга мансуб диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм) ва бошқа миссионерлик фаолияти — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Муаллиф: 2 курс талабаси Б.Аскарова
Масъул: Ёшлар билан ишлаш
маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish