05.01.2023

Киберқаллоблардан эҳтиёт бўлайлик!

Сўнгги йилларда хакерларнинг веб-сайтларга уюштираётган ҳужумлари сони тобора ошиб бормоқда. Ўтган асрнинг 60-йилларида «хакер» сўзи компьютер ва ахборот технологияларини пухта билган инсонларга нисбатан ишлатилган. Бугунги кунга келиб эса бу сўз ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ноқонуний ҳаракатларни бажарувчи, ахборот тизимлари ва дастурларини бузиб кириб, улардан рухсатсиз фойдаланувчи, илова ҳамда веб-саҳифалар муҳофазасини бузиш ва вирус тарқатиш орқали кибер жиноятчилик уюштирадиган шахсга нисбатан ишлатилади. Замонавий кибержиноятчилик орқали бугун хакерлар уларни ёллаётган муассасаларга хизматларини сотишга муваффақ бўлмоқдалар. Улар ўзлари кирган тизимлардан маълумотларни ўғирлаб, мижозларига сотадилар. Ёки ёлланма қотиллар каби, бошқа компаниянинг ахборот тизимларини йўқ қиладилар. Бугунги кунда кибер жиноятчиликда муайян шахснинг ёки объектнинг географик жойлашган нуқтаси тўғрисида хабар тарқатиш, шахсий маълумотлар базасини бузиб кириш каби хизматлар оммалашган. Хаккерлар бу каби маълумотларни интернет ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан турли электрон ресурсларга уларнинг фойдаланиш шартларини ўқимасдан туриб киришлари эвазига олишмоқда. Турли хил компаниялар ва ҳукуматлар кибер жиноятчиликни олдини олиш учун кенг кўламли ишлар олиб бормоқдалар. Лекин бунга қарамай кибер хавфсизлик ҳозирда кўпчилик учун жуда катта муаммо бўлиб қолмоқда. Бундай йўл билан пул топаман деб қанчадан қанча инсонларни фирибгарлик йўли билан алдашни динимиз қоралайди.Аллоҳ таоло инсонларга Ер юзида ризқни ҳалолидан талаб қилишни талаб этди. Ҳалол ризқланиш эса ўзгаларнинг ҳаққидан ҳазар қилишдир.Ҳазрат Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) шундай деганлар: “Ким қайердан мол топаётганига эътибор бермаса, Аллоҳ ҳам унинг дўзахнинг қайси эшигидан киришига парво қилмайди.” Улуғлар ўзганинг ҳатто бир чўпини ҳам олишдан эҳтиёт бўлишган.

Мутахассисларнинг фикрича, агар ҳар бир интернет фойдаланувчиси ва хизмат кўрсатувчилар кибер оламда ҳам ҳаётдаги каби эҳтиёткорликни унутмасалар, аксарият кибер жиноятларнинг олди олинган бўлар эди.Зеро, бугунги кун айни воқелик ҳар бир ақли салим инсондан, ҳар бир ота-она, ҳар бир зиёлидан огоҳлик ва хушёрликни талаб этади.Шунинг учун ёшлар ҳушёр,зийрак ва огоҳ бўлиши лозим.

 

 

Таълим муассасаси ёшлар билан ишлаш

           маънавият ва маърифат ишлари бўлими бошлиғи:            И.Уста-Алимова

Izoh qoldirish