МУФТИЙ ҲАЗРАТГА ЯНГИ ЎРИНБОСАРЛАР ВА ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ЯНГИ РЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ
🔸2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.
✅ Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.
✅ Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун домла Ғофуров тайинланди.
✅ Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим тайинланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Izoh qoldirish