Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш
Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш
Зўравонликка таянган экстремизм ҳамда терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг долзарб муаммолари ёш авлодни бузғунчи ғоялар, экстремизм ҳамда терроризм таъсирларидан ҳимоялаш бўйича сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий-профилактик воситаларни янада такомиллаштиришни тақозо қиляпти. Тиббиёт атамаси сифатида иммунитет – бу киши организмининг ҳар қандай касалликка қаршилик кўрсата олиш қобилияти бўлиб, унинг филогенетик, туғма, орттирилган иммунитет турлари мавжуд. Демак, тиббиёт атамаси иммунитет – организмнинг доимий ички барқарорликни сақлаш учун турли хусусиятларга ва таъсирлардан ҳимояланиш қаршилик кўрсатиш, резистентлигидир. Мафкуравий иммунитет – бу, содда қилиб айтганда, инсоннинг ўз истак-орзу, мақсад-интилишларига мутлақо зид, ёт, зарарли, бегона мафкуравий таҳдидларга қаршилик кўрсата олиш салоҳияти. “Мафкуравий иммунитет –фалсафа: қомусий луғатида –маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун шахсни тарбиялашда, ҳар қандай реакцион, бузғунчи характердаги ғоявий ташаббусларга бардош бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўл келади” дейилади. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда миллий қадриятларнинг роли беқиёс. Халқимзга ҳос бўлган миллий қадриятлар мафкуравий иммунитетнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ҳар бир ўзини тарбияли,мукаммал деб ҳисоблаган инсонда – Истиҳола бўлиши шарт. Инсон истиҳола қилиш, яъни қайси гапни қачон, кимларнинг олдида айтиш мумкину қаерда гапирмаслик зарурлигини билиши керак. Айтган гапи билан ўзи билмаган ҳолда, бегуноҳ инсонни ҳафа қилиб қўйиши мумкинлигини ҳис қилиши лозим. Мафкуравий иммунитетни шакллантиришда асосий восита илмдир. Аллоҳ таоло айтади:
“…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11).
Аллоҳ таолонинг Ўзи аҳли илмларнинг, олимларнинг даражасини ана шундай кўтариб қўйган.
Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) шогирдларидан бири Кумайл ибн Зиёдга насиҳат қилиб: “Эй Кумайл! Инсонлар уч тоифага бўлинади. Биринчиси – раббоний олим, иккинчиси – нажот йўлида илм ўрганувчи ва
учинчиси – ҳар қандай ҳайқириқ ортидан эргашиб кетаверадиганлар тоифаси. Охиргиси илм нуридан бебаҳрадир. Сен улардан бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл”, деган экан. Билим олиш – миллий ғурурни шакллантириш йўналишларидан бири деб қаралади. Демак, фарзандларимизни илмли қилиб тарбияласак жамият тинч тотув яшайди. Аллоҳ таоло барчамизни илм йўлида собит қадамлардан қилиб,тинчлик неъмати билан сийласин.
Таълим муассасаси ўқитувчиси: М.Бозорова
Izoh qoldirish