Такфир тушунчаси
Такфир – мусулмон инсонни гуноҳи ёки хатоси сабаб кофирга чиқаришга айтилади. Такфир ҳодисаси дастлаб ҳазрати Али халифалик даврида унга қарши чиққан хаворижлардан содир бўлган. Улар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган мусулмонларни кофирга чикариб , уларни жонларини ва молларини халол санаб уларни ўлдиришган ва молларини талон – тарош қилишган. Ҳатто Усмон ибн Аффон ва ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни ҳам кофирликда айблашган. Афсуски ҳозирги кунда ҳам ҳаворижларни йўлини тутган турли диний мутаассиб ташкилотлар вакиллари мусулмонлар яшаётган ўлкаларни кофирлар юрти деб ,ўзларига эргашмаган ёки қўшилмаган, у ерларда тинч омонликда , ибодатларини тўла тўкис бажариб келаётган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб уларни жонларини ва молларини ҳалол санаб, уларни ўлдириб мол-мулкларига эга чиқишмоқдалар.Аммо ислом динимиз калимани айтиб уни тасдиқ қилган мусулмонни кофир деб айтишдан қайтаради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом муборак ҳадисларини бирида шундай дейдилар – “Уч нарса иймонни аслидандир: “Лаа илаҳа иллалоҳ” деган кишига тегмаслик . Гуноҳи сабабли кофирга чиқармаймиз. Амали сабабли уни исломдан чиқармаймиз”. Демак гуноҳи кабира килиб қўйган мусулмон мадомики ўша гуноҳни халол санамаса аҳли сунна вал жамоа наздида у кишини кофирликга ҳукум қилинмайди. Агар тавба қилмай вафот эса гуноҳига яраша азобланади , лекин абадий дўзаҳда қолмайди . Валлоҳу аълам.
Таълим муассасаси ўқитувчиси: Султонова Д
Назирова Нодира Раҳматжон қизи 3 курс талабаси
Izoh qoldirish