Ўзбекистон динийбағрикенглик ва миллатлараро тотувлик юрти
Ўзбекистонда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, одамларнинг эътиқод ҳуқуқини ҳимоя қилиш бугунги кундаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, «Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз» Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, фуқаролар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, уларда ватанпарварлик туйғулари кучайишига сабаб бўладиган бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Буюк ислом олимлари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Алоуддин Мансур, Муҳаммад Тақий Усмоний, Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ва Муҳаммад Саййид Тантовий ўзларининг сиёсий, диний ва ижтимоий бошқарув фаолиятида диний ҳамда дунёвий бағрикенглик маданияти мутаносиблиги жамиятда тинчлик ва барқарорликнинг кафолати эканлигини таъкидлашган ҳанафийлик таълимотининг бош ғояси бўлмиш «бағрикенглик» асосида Абу Ҳанифанинг ал-Фиқҳу-л-акбар», Абу Ҳафс Насафийнинг “Ақоиду-н-Насафий», Усмон Ўшийнинг «Бадъу-л-амолий» асарлари асл матнларида келган таълимотларга суянган ҳолда диний ва дунёвий билимлар уйғунлигида ҳозирги кунда глобаллашув шароитида юзага келаётган турли ақидапараст оқимларнинг ғояларига қарши маънавий дастакни яратиш, турли минтақалардан Ўзбекистонга интернет орқали импорт қилинаётган деструктив оқим қарашларига қарши раддия бериш асосланган;
Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлашда бағрикенглик ғояларига таянган ислом динининг маърифий (ўзга дин вакиллари фикрини ҳурмат қилиш, турли диний қарашларга нисбатан тоқатли бўлиш, рационал ҳамда прагматик тарзда ҳаракат қилиш, ўзига хос диний позицияга эга бўлиш каби) тамойилларини фуқароларнинг турли қатламлари онгига (اية ) оят, (خديث )
ҳадис, (اجماء ) ижмоъ, (قياس ) қиёс, (استحثان ) истеҳсон, (عرف ) урф орқали сингдириш, жамиятни бирлаштиришда нақшбандия тариқатининг «Дил-ба ёру даст ба-кор» ақидасидан унумли фойдаланиш самарали натижалар бериши асосланган;
ўзбек халқининг диний бағрикенгликни юксалтириш анъаналари, «миллий манфаатлар уйғунлиги», «муқобиллик», «тенглик», «ижтимоий адолат», «миллий урф-одат» сингари бирлаштирувчи, етакловчи ва уюштирувчи тамойиллари (اهل السنة والجماعة ) «аҳли сунна ва-л-жамоа» ақидаси ҳамда мотуридийлик таълимоти асосида очиб берилган.
Ислом ақидасига кўра, буюк мутафаккир аллома Абул-л-Муин Насафий ўзининг “Бахрул-калом фи илмил-калом”, яъни “Калом илмида сўзлар денгизи” номли асарида таъкидлаганидек, жамиятни қонун бошқармоғи лозим. Кўриб турганингиздек, ҳар қандай дин ёки миллий маънавиятнинг бирламчи мақсади эзгуликдир. Шундай экан, фуқароларнинг уларга эътиқод қилиши эркинлигини таъминлаш, бошқа дин вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш қонун асосида мустаҳкамланиши, таъминланиши лозим. Шундагина жамият тинч, миллат ва элатлар бахтли, тараққиёт бардавом бўлади. Диний бағрикенглик – турли диний конфессияга мансуб кишиларнинг ҳамжиҳатликда яшаши, турли динлар таълимоти билан яшайдиганлар билан бирор-бир динга эътиқод қилмайдиган (даҳрийлар) орасида ўзаро ҳурмат, самимият билан бирга яшаш. Содда қилиб айтганда, бағрикенглик турли-туманликдаги бирликдир. “Бағрикенглик тинчликка эриштирувчи ва уруш хулқидан тинчлик маданиятига элтувчи кучдир”. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг VII боб 29-моддасида: “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига эга”, деб қайд этилган. 31-моддада: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга.
Диний бағрикенглик маданиятининг ривожланиши оддий фуқаролар ўртасида бир-бирига бўлган муносабатлардан тортиб, умумбашарий аҳамиятга молик бўлган барча жабҳаларни ўз ичига олади. Бағрикенглик маданияти халқлар ўртасида қанчалик ривожланса, камол топса, инсоният оламининг бемалол, бехавотир яшаш имкониятлари кенгаяди. Жамиятда бағрикенглик маданияти ривожланиши мамлакат тараққиёти учун жуда муҳим мақомга эга. Хусусан, “Бағрикенглик – ўзгаларнинг дунёқараши, диний эътиқоди, миллий ва этник хусусиятлари, анъана-маросимларига ҳурмат-эҳтиромда бўлиш, муомала-муносабатда камситиш ва таҳқирлашларга йўл қўймаслик, инсонийликни ҳамма нарсадан устун ҳисоблаб, уларга риоя этишни англатади”. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги фуқаролар хилма-хил динларга эътиқод қилиши, ибодат қилиши улар ўртасида тотув ҳаёт кечириши, бу юртдаги исломий қадрият бўлмиш бағрикенглик маданиятидан фойдаланиш муҳим ахамият касб этади.
Ислом динининг асоси бўлмиш Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда инсонлар ўртасида ўзаро яхши муомалада, муносабатда бўлиш, инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликлардан қайтариш каби ишларни қилишга тарғиб қилинган. Пайғамбаримиз ғайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши муомалада бўлишга буюрганлар. Бу борада саҳоба ва тобеинлардан бизларга ибрат бўларлик воқеалар ривоят қилинган. Жумладан, ривоят қилинишича, бир куни ҳазрати Умар бошқа динга мансуб бўлган кекса чолни тиланчилик қилиб юрганини кўриб қоладилар ва ҳолига ачиниб: “Ёшлик вақтингда сендан солиқ талаб қилсагу, кексайганингда ҳолингдан хабар олмай, ташлаб қўйсак инсофдан бўлмайди”, деб унга давлат хазинасидан маълум миқдорда ҳисса ажратади.
Мамлакатимизда истиқлол шарофати туфайли диний бағрикенглик маданияти борасида жуда кўп ишлар қилинди. Жумладан, тарихда биринчи марта Тошкент шаҳрида православ ва протестант семинариялари фаолият кўрсата бошлади. 1995 йил октябрда минтақамизда илк бор Тошкент шаҳрида “Бир само остида” шиори остида халқаро мусулмон-насроний конференцияси, 1996 йил ноябрда Рус православ черкови Тошкент ва Ўрта Осиё епархиясининг 125 йиллик тантаналари, Тошкент ислом институти ва рус проваслав семинарияси ҳамкорлигида ўтказилган90 тадбирлар ёрқин мисоли бўла олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 31-моддасида: “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашлар мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, дейилади. Қуръони каримда: “Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди” (Бақара, 256-оят)92, мазмунида оят келган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадис муборакларида «Имоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир», деб марҳамат қилганлар. Ислом динида динсизга ҳам озор бермаслик таъкидланади. Бу ҳақда Қуръони каримда қуйидагича оят мавжуд: “Аллоҳдан ўзгага сиғинадиганлар (бутлари)ни сўкмангиз! Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар. Шунга ўхшаб ҳар бир уммат ишини ўзига чиройли кўрсатиб қўйдик. Сўнгра қайтар жойлари Парвардигорлари ҳузуригадир. Ана ўшанда уларга қилган ишларининг хабарини берур” (Анъом, 108-оят). Аллоҳ барчамизга тинчлик неъматини қадрига етишликни ҳамда ҳидоят йўлида юришни насиб айласин.
Таълим муассасаси талабаси Жўраева Хуршидабону Ғолибжон қизи
Izoh qoldirish