21.11.2022

Хилқатни ўзгартириш

Аёл. У шундай хилқатки доимо гўзал бўлишга интилади. Қадимги ўзбек  аёлларимиз  кўзларига сурмаю қошларига усма билан кифояланишган,  сочларини эса хина билан бўяшган. Хозирчи,  замонавий ўзбек аёли ўзини кўз-кўз қилиш учун хеч нарсадан таб тормайди десак муболаға бўлмайди. Аллох берган хилқатни ўзгартириш нақадар гуноҳ эканлигини эътироф қилишмайди хам. 

Шариатимизда аёлларнинг қош ва юздаги тукларни териши ёки тердириши, сунъий тарзда ҳуснини ўзгартириши гуноҳ саналади. Кўплаб ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам танасига сурат чиздирувчи, қош терувчи, қош тердирувчи, Аллоҳ яратган ҳуснни ўзгартириб, сунъий гўзалликка ҳаракат қилувчи аёлларни лаънатлаганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

 

لَعَنَ اللهُ الْوَاشِمَاتِ وَالْمُسْتَوْشِمَاتِ ، وَالنَّامِصَاتِ وَالمُتَنَمِّصَاتِ ، وَالمُتَفَلِّجَاتِ لِلْحُسْنِ المُغَيِّرَاتِ خَلْقَ اللهِ

яъни: “Баданга игна билан сурат чизувчи ва чиздирувчи аёлларга, қошни терувчи ва тердирувчи аёлларга, ҳусн учун тишларининг орасини очувчи аёлларга ва Аллоҳ яратган (шакл)ларини ўзгартирувчиларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлсин” (Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).

Бу ҳадисда Аллоҳ таоло яратган табиий хилқатни ўзгартирувчи аёлларга лаънат бўлиши таъкидланмоқда. Фуқаҳолар мазкур ҳадисга кўра, аёл киши қоши, юзи ва пешонасидаги тукларни олиши ёки олдириши шаръан ҳаром эканига иттифоқ қилганлар. Бунга ҳозирда аёллар орасида кенг оммалашган кўз, қош ва лаблар шаклини сунъий тарзда ўзгартириш – татуаж, растушёвка ва ботокс қилдириш кабилар ҳам киради.

         Вахоланки бу энг оддий иш булиб қолган. Аёлларимиз косметологларга бориб қош, кўз ва лабларини чиздириши турли хил уколлар билан лабларини шишириши тобора тус олиб бормоқда. 

Косметология олами шунчалик илгарилаб кетдики, кампирни қўғирчоқдай ҳурлиқога айлантириб қўйишга-да қодир. Бугунги кунда модага айланиб улгурган лаб ва юзни шишириб, ўзига хос шакл берувчи ботокс, филлер ҳақида эшитмаганлар кам бўлса керак. Юз қаришини сунъий тўхтатувчи витаминлар қабул қилганлар ҳам учраб туради. 

Оилали аёл эрининг рухсати билан юзидаги айбли ҳисобланган тукларини олиши жоиз. Айниқса, аёлнинг юзидан соқол ёки мўйлаб чиқса, жумҳур уламолар ўша тукларни олиб ташлаш мустаҳабдир, деганлар. Сабаби аёлнинг эри учун зийнатланиши шариат талабидир. Шунингдек, жумҳур уламолар аёл кишининг қўли, оёғи, қорни ва баданининг бошқа жойларидаги тукларни олиши мумкинлигини айтишган. Моликий мазҳаби фуқаҳолари эса бу ишни вожиб, дейишган.. 

Аёллар орасида бир марта қош тердирган аёл кейин доим тердириб юриш керак, чунки кейин чиққан тук – ҳаром тук бўлади, деган нотўғри тушунча юради. Динимизда қатъиян қайтарилган ишни қилиб юрганини билган муслима опа-сингилларимиз, дарҳол бу ишдан тўхтаб, тавба қилиб, солиҳ амалларга ўтишлари лозим.

 

ўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом
таълим муассасаси иш юритувчиси Н.Сайфуллаева

 

 

Izoh qoldirish