ИСЛОМДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ
Дунёда ҳамма нарса жуфт-жуфт яратилган: ой ва қуёш,кеча ва кундуз, ер ва осмон, эркак ва аёл, мусбат ва манфий ва ҳоказо. Моҳиятан уларнинг ҳар бири иккинчисига ҳар жиҳатдан эҳтиёжлидир. Мавжудотлар ҳаётда мана шу жуфтлик билангина барқарор бўладилар. Ушбу жуфтликни инсон мисолида оладиган бўлсак, эр киши турмушда фақат ўз жинсининг жуфти бўлган аёли билан таскин ва роҳат топиши мумкин. Ёлғиз ҳолда ўз саодатини ҳис қила олмайди. Аллоҳ тақдир қилган ҳаёти жуфтисиз барқарор бўлмайди.
Қуръони каримда бундай дейилади:
«Сизлар эслатма олишларингиз учун Биз ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик» (Зориёт, 49).
Аллоҳнинг ҳикматини қаранг, мавжудотларнинг энг олийси – одамзодни ҳам ўз жуфти билан бир-бирига ҳеч қайси жиҳатдан ўхшамаган, туриш-турмушда, феъл-атворда, муносабатда, фикрлашда фарқли ва айни пайтдабир-бирини тўлдирадиган қилиб яратган. Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди...» (Наҳл, 72).
Ана шундай жуфтлик саналган эркак ва аёлнинг илоҳийникоҳ ришталари туфайли бир хонадонда, бир оилада аҳил-тотув яшашлари, насл давомийлигини таъминлаб, умргузаронлик қилишлари ҳақиқатан Яратганнинг улуғ санъати ва ҳикматига далолатдир.
Динимизда оила қуришга эркак ва аёл бирдек тарғибқилинган. Оила қурмасдан, таркидунёчилик йўлини тутиш қораланиб, бунинг акси бўлган никоҳ ибодат даражасига кўтарилган. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) никоҳланиш фақат ўзларининг суннати эмас, балки ўтган барча пайғамбарларнинг ҳам суннати эканини айтганлар.
Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) бу борада ривоятқилинган ҳадисларнинг бирида: «Эй йигитлар, сизлардан қай бирингиз оила қуришга қурби етса, уйлансин. Уйланиш номаҳрамларга кўз ташлашдан, зинокорликдан асрайди. Қурби етмаган киши рўза тутсин, токи унгатўсиқ бўлсин», дейилган (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий).
Дарҳақиқат, Аллоҳ инсонни, у эркак ёки аёл бўлсин,нафсий рағбат билан яратган. Айни пайтда ушбу рағбатни ҳалол-пок йўл билан қондиришни буюриб, никоҳни жорий қилган. Албатта, ҳар қандай инсон болоғат ёшига етгач, ундаги яширин нафсоний рағбат авж ола бошлайди. Аллоҳдан қўрқиб, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) кўрсатмаларига амал қиламан деган банда, агар моддий ва бошқа имкониятлари мавжуд бўлса, никоҳланиш орқали бунинг олдини олади. Нафс рағбатини ҳаромга юриб қондиришйўли бўлган зинодан ўзини сақлайди. Бошқа бир ҳадисда эса: «Тўртта яхши иш бор, улар пайғамбарлар суннатидан саналади: ҳаё, хушбўйлик, мисвок тутиш ва уйланишдир», деб марҳамат қилинади (Имом Термизий ривояти).
Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) яна шундай ҳадисбор: «Ким уйланган бўлса, динининг ярмини мукаммал қилибди, қолган ярмида Аллоҳга тақво қилаверсин » (Табароний, Байҳақий, Ҳоким ривояти).
Ислом таълимотига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ахлоқлари,исломий одоб билан зийнатланиш ва пок йўл билан инсониятнаслини давом эттириш мақсадида қурилади. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради ва никоҳни инсоний алоқаларнинг
энг муҳими сифатида юксак қадрлайди. Зеро, оилакатта жамиятнинг кичик бир бўлаги ҳисобланади. Жамият ёмонлик ва бузғунчиликнинг барча турларидан холи тинч ва обод бўлиши, аввало, ушбу кичик жамиятнинг тинчлигига боғлиқ. Оила тинчлик-хотиржамлиги ва саодатини таъминлаш оиладаги ҳар бир шахснинг ўз масъулиятини ҳис қилиши ва бажариши билан барқарор бўлади. Бундай масъулиятни эса, эр ва хотин ўртасини боғлаб турувчи никоҳгина жорий қилиши ва мустаҳкамлаши мумкин. Пайғамбар (алайҳиссалом) бир ҳадисларида: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан воз кечса, у менданэмас (яъни, умматимдан эмас)”, деганлар.
Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) суннатлари экан, мусулмон киши оила қуришни пайсалга солмай, уни шаръий никоҳ асосида амалга ошириши лозим. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.
«Никоҳ» сўзи луғатда «яқинлик», «боғланиш» маъноларинианглатади. Никоҳ ақди (битими) битимларнинг энг яхшисидир. Шаръий истилоҳда эса, ақд қилишларига шаръий тўсиқ бўлмаган аёл билан эркакнинг бир- бирларидан лаззат олишларини ҳалол йўлга солувчи битимдир.
Ҳар бир мусулмон уйланишнинг шаръий ҳукмларини ҳам билиши зарур. Кишининг жинсий қуввати ҳамда оила масъулиятини адо эта олишига кўра, шариатда уйланишнинг ҳукми беш хил:
1. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, фақатуйланиш билан зинодан сақлана оладиган кишиларга уйланиш фарздир.
2. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, уйланмаса,зинога кетиш хавфи бўлган кишиларга уйланиш вожибдир.
3. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, жинсиймуносабатга лаёқатли кишиларга уйланиш суннатдир.
4. Маҳр ва аёл нафақасини топиб беришидан ҳамдажинсий ожизлигидан хавфсираган кишиларга уйланиш макруҳдир.
5. Маҳр ва аёл нафақасига қодир бўлмаган, жинсийлаёқати йўқлиги аниқ кишиларга уйланиш ҳаромдир.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбаларидан ҳисобланган «Дуррул Мухтор» китобининг «Никоҳ фасли»да зикр этилганидай: «Одамзодга никоҳ ва имондан бошқа ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ. Оила шундай саодатбахш бир боғки, у ҳатто жаннатдаҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома маълум муддатдан сўнг кучини йўқотади, аммо бир-бирларидан розибўлган умр йўлдошларнинг биргаликдаги ҳаёти ўлим биланҳам тугамайди».
Никоҳ шариатга мувофиқ бўлишининг учта асосий шарти бор:
1. «Ижоб ва қабул», яъни, икки тарафнинг биридан таклиф,иккинчисидан эса уни қабул қилиш. Ижоб ва қабул очиқ сўзлар билан изҳор қилиниши керак.
2. Никоҳ чоғида икки эркак гувоҳнинг ҳозир бўлиши.Гувоҳларсиз қилинган никоҳ ҳисобга ўтмайди.
3. Маҳр белгиланиши, яъни, эр хотинга берадиган совғанинг миқдори ёки кўриниши аниқлаб олиниши керак.
Кейинги пайтларда оила мустаҳкамлиги, келин-куёвнинг бахтли, туғилажак зурриётларнинг соғлом бўлишини ўйлаб давлатимиз кўплаб хайрли тадбирларни амалга оширмоқда. Ана шундай хайрли ва манфаатли ишлардан бири оила ва фарзандлар иқболини ўйлаб, никоҳ олдидан келин-куёвни тиббий кўрикдан ўтказишдир. Бу ишнингянги қурилган оила дуч келиши эҳтимол бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олишда ҳамда дунёга келадиган зурриётга, қолаверса, уларнинг яқинларига ҳам жуда катта фойдаси бор.
Исломда оила ва никоҳ масаласига жуда жиддий қаралади.Оиланинг мустаҳкам бўлиши учун никоҳнинг қўшимча шарти сифатида кафоатга ҳам амал қилинади. “Кафоат” деганда, никоҳланаётган томонларнинг ижтимоий, моддий ва маънавий жиҳатдан бир-бирига тенг, мос бўлиши тушунилади. Халқимизнинг «Тенг – тенги билан» деган мақоли бежиз эмас. Никоҳдаги тенглик икки томоннинг насл-насаби, дини, бойлиги, касб-ҳунари ва эътиқоди каби нарсаларда намоён бўлади. Бугунги воқеликка эътибор қаратадиган бўлсак, неча асрлар олдин Ислом ҳуқуқида жорий қилинган тенглик масаласи оила мустаҳкамлиги учун нақадар муҳим омил эканига
гувоҳ бўламиз. Зеро, ота-онаси бағридан чиқиб, ўзи учун шу пайтгача мутлақо бегона саналган янги оилага кўникиб кетиши учун тушган хонадони билан ота-онаси хонадони ўртасида ижтимоий ва маънавий нуқтаи назардан тенглик бўлса, келиннинг янги ҳаётга мослашуви осонроқ кечади.
Оила жамиятнинг ажралмас бир бўлаги бўлиб, у қатъийқонун-қоидаларга бўйсунади. Насл бардавом бўлиши,жамиятнинг таназзулга учрамаслиги учун Аллоҳ таоло оилани ўз ҳимоясига олган. Оила таназзулининг олдини олиш мақсадида зино қатъий ҳаром қилинди. Жамиятнинг келажаги порлоқ, катта имкониятларга эга бўлиши учун, аввало, унинг ажралмас негизи –оилаларнинг маънан соғломлиги талаб қилинади. Бу эса қуйидаги шартларга риоя қилинишига боғлиқ:
1. Оиланинг бир-бирига муносиб одамлардан ташкилтопиши.
2. Эр-хотин орасидаги ўзаро ҳурмат ва тотувлик.
3. Эркак киши ўзининг оила устуни экани ҳамда раҳбарликмасъулиятини ҳис этиши ва бунга амал қилиб яшаши.
4. Аёл кишининг оила ички ҳолатларига масъуллиги.
5. Ота-она фарзандларининг риоясини қилиб, уларгаадолатли бўлишлари.
6. Фарзандларнинг ота-оналарига яхшилик қилишлари.
Ана шу шартларга риоя қилинса, оилада соғлом муҳитвужудга келиб, тарбия топаётган фарзандлар одоб-ахлоқли, эл-юртга хизмат қиладиган инсонлар бўлиб вояга
етадилар
Усмонхон Алимов
"Оилада фарзанд тарбияси" китобидан
Izoh qoldirish