22.10.2021

Тил миллат кўзгуси

Жорий йилнинг 22 октябрь куни  Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус  ислом таълим муассасида ўтказилган “Тил миллат кўзгуси” номли тадбир ўтказилди.  Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тили мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Ўзбек тили ҳақидаги қонун қабул қилинганидан сўнг барча давлат ҳужжатлари ўзбек тилида юритила бошланди, газета ва журналларнинг ўзбек тилида чоп этилиши йўлга қўйилди. 1993 йил 2 сентябрда «Лотин тилига асосланган ўзбек алифбосини тузиш тўғрисида»ги қонун қабул қилингандан сўнг, мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланди ва жаҳон коммуникация тизимидан муносиб ўрин эгаллашига йўл очди. Шу ўринда статистик маълумотларга эътибор қаратсак: дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тилининг борлиги унинг нақадар соф, мукаммал, пурмаъно ва жозибадорлигининг ёрқин далилидир. Россиялик тилшунос олима, профессор A. М. Козлянина «Ўзбек тили нафис ва мусиқа оҳангидек жозибадор» деб бежиз таъкидламаган эдиУшбу фикрларни талабалар томонидан баёни берилди.Сўнг она тили ҳақида шеър ижроси тингланди.

Тил хусусида билдирилган фикрлар турлича, лекин ҳақиқат шуки, тил бениҳоя муқаддас ва мўътабардир. У инсонни шакллантирган, тараққиёт сари етаклаган, унинг ақл неъматларини ифода этиб, тафаккур гулшани дарвозаларини очган тенгсиз бир робитадир.     

 

 

 

Маънавият ва маърифат ишлари

 бўйича директор ўринбосари:                                                И.Уста-Алимова

Izoh qoldirish