14.01.2026

Инсон қалби

#Кун_ҳикмати

Инсон қалби

Инсон қалби билан ҳазиллашманг сиз.
Унда миллат яшар, унда тил яшар.
Унда аждод фахри яшайди сўзсиз,
Унда истиқомат қилади башар.

Инсон қалби билан ҳазиллашманг Сиз,
Унда она яшар, яшайди Ватан.
Уни жўн нарса деб ўйламанг ҳаргиз,
Ҳайҳот ! қўзғалмасин бу қалб дафъатан !

Абдулла Орипов

Izoh qoldirish