Китоб тарқатиш, китобхонликни тарғиб қилиш бебаҳо ҳазинадир.
#ҳадя_китоблар
#мутолаа
#китобхонликка_тарғиб
Китоб тарқатиш, китобхонликни тарғиб қилиш бебаҳо ҳазинадир.
Китоб – туганмас хазина, ундан олинган билимларни инсон умрининг охиригача ҳам сарфлай олмайди. Ҳар бир киши учун ундан яқин ҳамроҳ, дўст ва маслаҳатчи йўқ. Шунинг учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, муқаддас деб эъзозлайди.
Давлатимиз раҳбари томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биттаси айнан китобхонликка қаратилган бўлиб, у ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Китоб - инсоннинг энг оқил, энг тўғри йўлни кўрсатувчи доно дўсти, маслаҳатчисидир. Қанча илм изласак, қанча меҳр ва далдага муҳтож бўлсак, барчасини китобдан топишимиз мумкин.
Билим истаган ҳар бир киши учун китоб ҳамиша ёрдамга тайёр эканини унутмаслик лозим. Китоблар оламида яшаган инсоннинг онги, дунёқараши, салоҳияти, маънавияти юксак бўлади.
Китоб берадиган маънавий хазина ҳеч қачон тугамайди, бу зиё ҳеч қачон сўнмайди. Кимки ҳаёт шамини илм билан ёқса, у сира сўнмайди, орадан йиллар, асрлар ўтса-да, қалбларда барҳаёт қалқиб тураверади.
Ёшларининг китобхонликка бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида таълим муассасаси ахборот ресурс марказига таълим муассасаси ўқитувчиси Жамол домла Мавлянов томонидан 10 номда 29 та бадиий, илмий оммабоп ва дарслик адабиётлар ҳадя қилинди.
✍️ Г. Шомуротова
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish