"Бу-менинг отам" китоби тақдимоти
#китоб_тақдимоти
#фарзанд_тарбиясида_ота_онанинг_ўрни

Шайх мулло Рамазон Бутий ҳазратларининг ҳаёти ҳақидаги қисса
😄 2025 йил 27 декабр куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Бу-менинг отам" (таржимон ва нашрга тайёрловчи Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов) китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Ислом оламидаги буюк зотлардан бири доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг олим бўлиб етишишларида оталари шайх, мулла Рамазон Бутий ҳазратнинг таълим- тарбияси муҳим ўрин тутади.

Ушбу Маънавий-маърифий тадбирда, китоб тақдимоти иштирокчиларига таълим муассасаси ўқитувчиси
Л. Ўринова фарзанднинг илм олиш йўлида ота-онанинг ўрни ва машаққатлари ҳақида фикр билдирди.
✍️Г.Шомуротова
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish