02.12.2025

хулқи гўзаллар

#КУН_ҲИКМАТИ 

 Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:

 "Мен учун энг суюклиларинг, қиёмат кунида менга энг яқин турадиганларинг, хулқи гўзалларингдир!".

Эътибор берсангиз, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "кўп ибодат қиладиганингиз", демадилар. Чунки ҳаёт йўлида таъсири бўлмаган ибодат сўқир ибодатдир. Қолаверса исломдаги энг буюк дарс бу ахлоқдир.
✔️ Ким ахлоқдан мосуво бўлса  у ҳеч нарса топмабди.

Izoh qoldirish