АЛЛОХ ҒАЗАБЛАНГАН ТОИФАЛАР!
Ахборот замонидаги турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис, экстремизм ва терроризмнинг асл мазмун-моҳияти, нохуш оқибатлари ва Ислом дини таълимотларида бундай ҳаракатлар қаттиқ қораланишига оид маълумотлар қуйида баён этилади.
ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ДЕГАНДА НИМА ТУШУНИЛАДИ?
ЭКСТРЕМИЗМ (лотинча – “ақл бовар қилмас даражада”, “ҳаддан ошиш”) жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. Бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади.
ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.
ТЕРРОРИЗМ (лотинча – “қўрқитиш”, “ваҳимага солиш”) – аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир.
ЭКСТРЕМИСТИК ҒОЯ ВА ҚАРАШЛАР ПАЙДО БЎЛИШИНИНГ САБАБИ НИМАДА?
«Қачонки исталган кимсанинг нобоп фикри фатво деб қабул қилинаверар экан, биз ислом ҳуқуқининг мўътадиллигини сақлаш ва мутаассиблик устидан ғолиб бўлишда энг муҳим воситани қўлдан бой бериб қўямиз».
Миср муфтийси Шавқий Аллом,
«Дунё уламолари мурожаати» китобидан.
ЭКСТРЕМИЗМ КЕЛИБ ЧИҚИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБИ БУ МУТААССИБ фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Шунингдек, унинг асосида илмсизлик ётади!
МУТААССИБЛИК – муайян ғояларнинг тўғри эканига кўр-кўромуайян кўрона қаттиқ ишониш ва уларга ҳаддан зиёд берилиш, “ўзгалар” ва на “ўзгача” қараш ва ғояларга муросасиз муносабатда бўлиш, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда, уларни тан олмасфирқа олмасликда намоён бўлади. Мутаассиблик барча даврларда келиб чиққан ликда турли дин ва йўналишлар орасидаги низо ва тўқнашувларнинг асоси бўлган. Айни пайтда диний ва дунёвий билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик, ёшларни экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишига бош сабабдир!
“Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра жаҳаннамга доҳил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!”
(Нисо сураси, 115-оят).
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, экстремизм ва терроризм дин танламайди, балки маълум бир соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини бузиш натижасида вужудга келади.
ЭКСТРЕМИСТИК ТАШКИЛОТЛАРНИНГ КЕНГ ТАРМОҚ ОТИШИНИНГ САБАБИ НИМАДА?
Дарҳақиқат ҳозирда экстремистик ташкилотлар кенг тармоқли тизимга айланиб улгурди. Бу чуқур ўйланган стратегиянинг бир қисмидир. Аввало, барча экстремистик ташкилотлар учинчи давлатлардаги тадқиқот марказлари, таъбир жоиз бўлса “ғоявий лаборатория”лар маҳсули эканини унутмаслик лозим. Шу ўринда, экстремистик оқимларни бажарадиган функцияларига кўра шартли равишда 3 гуруҳга бўлиш мумкин:
Биринчи гуруҳга кирувчи ташкилотларнинг асосий “вазифа”си бу одамларни гўёки “исломлаштириш” ва “тақвога чақириш”дан иборат. Бундай гуруҳлар қаторига “Таблиғчилар” ташкилотини киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳдаги ташкилотларнинг вазифаси эса, “исломийлаштирилган” тоифани мутаассиб ғоялар сингдирилган, муайян ғоя ва раҳнамога сўзсиз эргашадиган “кадр”лар сифатида тайёрлашдир. Бундай гуруҳлар қаторига “Нурчилар” ва “Ҳизб ат-таҳрир” каби экстремистик ташкилотларни киритиш мумкин.
Учинчи гуруҳдагилар эса юқоридаги ташкилотлар томонидан тайёрланган кишиларни “исломий давлатни қуриш учун жиҳодни амалга ошириш”га сафарбар этиш билан шуғулланади. Бу гуруҳга барча террорчи ташкилотлар киради. ОГОҲ БЎЛИНГ!
ЭКСТРЕМИСТИК ҲАРАКАТЛАР ҚАНДАЙ МАҚСАДЛАРНИ КЎЗЛАБ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАДИ?
Экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотларнинг стратегик мақсадлари, аввало, гўёки, “шариатга асосланган давлат тузиш” бўлиб, бу бир неча босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.
Биринчи босқичда аҳолини кенг кўламда гўё “исломийлаштириш” назарда тутилади. Бунда, аввало, диний илми саёз бўлган кишиларда исломнинг фарзларига амал қилиш лозим, бу ишларни бажармаганлар мусулмончиликдан чиқади, каби ғоялар уқтирилади. Шу билан бирга, яширин “ҳужралар” ва вертуал “гуруҳ”лар тузиш ва унда ўқиётганларга, диний таълим ниқоби остида, ўз қарашларини сингдириш ишлари олиб борилади. Бир қарашда бундай “даъват”дан ҳеч кимга ҳеч қандай зарар йўқдек кўриниши мумкин. Аслида эса бу “чуқур ўйланган стратегия”нинг бир қисмидир.
Иккинчи босқичда энди “исломийлаштирилган” тоифада ҳукумат, мавжуд конституциявий тузум, расмий диний тузилмалар ва уламоларга нисбатан норозилик кайфиятини уйғотиш ва шу орқали ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш кўзланади.
Учинчи босқичда эса аҳоли орасида айниқса, ижтимоий тармоқлар “такфир” (мусулмонни куфрда айблаш), “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “ислом диёри” ва “куфр диёри” каби тушунчаларни бузилган талқинини кенг тарқатиш, аъзоларга экстремистик руҳдаги адабиёт, видео ва аудио материалларни етказиш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш асосий мақсад ҳисобланади.
Ва ниҳоят, тўртинчи босқичга келиб, тўпланган “жамоат”ни мавжуд ҳукуматни ағдариш ва “ислом давлатини” тузишга даъват этилади. Бунда, “жиҳод” ва “шаҳидлик” ғояларини амалда татбиқ этишга тарғиб қилиш, яширин тузилган гуруҳларни махсус (даъват, қўпорувчилик ва ҳ.к.) тайёргарликдан ўтказиш, аёллардан иборат ячейкаларни кучайтириш ва охир-оқибат террор воситаларидан фойдаланган ҳолда “мақсадга эришиш” кўзланади.
ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ БЎЙИЧА АЛ-АЗҲАР КОНФЕРЕНЦИЯСИНИНГ «АЛ-АЗҲАР ХАЛҚАРО БАЁНОТИ» НОМЛИ ЯКУНИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯСИДАН
Ўзларига динни байроқ қилиб олиб, уммат фарзандларига нисбатан зўравонлик ва террор амалиётидан фойдаланаётган қуролланган фирқа, жамоа ва турли хилдаги гуруҳларнинг асл исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аслида, уларнинг қарашлари бузғунчи, тутган йўллари эса гуноҳ ботқоғидир. Зеро, аҳолининг тинчлигини бузиш, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиш, уларнинг шаъни ва мол-мулкига тажовуз қилиш, диний қадриятларини топташ инсониятга зид бўлган жиноятлар бўлиб, Ислом дини бу каби амалиётларга бутунлай қаршидир.
«Ал-Азҳар» халқаро баёноти
Izoh qoldirish