22.04.2024

Zamonaviy tahdidlardan ogoh bo‘ling: SOXTA SALAFIYLAR XATARLARI

Ёшларни турли ботил ғоялар билан ўз қармоғига илдириб, уларни ўз сафига қўшиб олиш; 

Ёшлар орасидаги фаолиятини хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, интернет ва ижтимоий тар­ 

Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб-ўсган Ватанига хиёнат қилишга чақираётган, мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва бўлиниш келтириб чиқараётган бузғунчи оқимлар жуда кўп. Ана шундай оқимлардан бири сохта салафийлардир. 

“Салафийлик” ибораси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган бўлиб, “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларини билдиради. Уламолар Пайғамбар алайҳиссалом замонларида яшаган мусулмон­ларни “солиҳ аждодлар” дейишган. Улардан кейинги даврда яшаган мусулмонларга “салаф” ёки “салафийлар” тушунчаси ишлатилмайди. 

Сохта салафийларнинг ижтимоий хавф-хатарлари жуда кўп бўлиб, бу хавф-хатарлар қуйидагилардир: 

Ижтимоий тармоқмоқлар орқали тарғиботларини кучайтириш, оила аъзолари, яқинлари ва қўшниларини ўз гуруҳига тортиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш, диний-экстремистик мазмундаги материалларни босма, электрон кўринишда тарқатиш каби усулларда амалга оширмоқда; 

Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик, халифаликни тиклаш каби нотўғри ғоялар сингдирилиб, Сурия каби уруш ўчоқларига жалб қилинмоқда; 

Cиёсий кучларнинг ноғорасига ўйнаётган сохта салафийлар томонидан ақидапараст, дийдаси қотган, мустақил фикрлашдан маҳрум, раҳнамоларининг ҳар қандай буйруқларини қонун деб билувчи зомби жангарилардан тинч минтақаларда ҳам турли низолар ва беқарорликларни келтириб чиқаряпти; 

Барча муаммоларнинг ечими сифатида алдовлар орқали жиҳод қилишни таклиф этишади. Бунинг учун “ҳижрат” қилиш лозимлиги уқтирилади. Билимсиз ва малакага эга бўлмаган ёшлар бундай даъват­ларга учиб, ақидапараст оқимларга мойил бўла бошлайдилар; 

Сохта салафийлар аъзоларининг одамларни куфрда айблаши, мўмин-мусулмонлар яшайдиган мамлакатларни куфр ҳудуди, деб эълон қилишлари оқибатида мусулмонлар ўртасида ихтилофлар келиб чиқяпти; 

Ўзларининг бузуқ таълимотлари ила қабрларни зиёрат қилган одам мусулмончиликдан чиқади деган эътиқодда ҳатто бир пайтлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини ҳам оёқости қи­лишган. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Энди уни зиёрат қилаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади”, деганлар (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти). 

Сохта салафийлар тасаввуфни тан олишмайди, тавассулни куфр дейди, мазҳабларни инкор қилади, ўзларига эргашмаганларни ҳам кофирга чиқаришади; 

Улар жамиятни иккига: “мусулмон” ва “динсизлар”га ажрати­шади. Бу билан бошқа диндагиларни душман санаб, динлараро адоват уйғотишга уринади. Улар нафақат бошқа дин вакилларига, балки ша­риат ҳукмларини улар ўйлагандек тўлиқ бажармаётган мусулмонларга нисбатан ҳам зўравонлик сиёсати олиб боради; 

Мусулмон уммати кўп асрлардан буён адо этадиган мавлид, қабристонларни зиёрат қилиш каби яхши одатларни сохта салафий­лар бидъат санайди. Шунингдек, улар азалдан урфда бўлган миллий қадриятлар, маърифий анаъналарни оёқости қилиб, куй-наволар тинглашни ҳаромга чиқарадилар.

Таъкидлаш жоизки, мана шундай ноқонуний ташкилотлар ва жамоалар фаолиятида фаол қатнашиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 216-моддасига асосан жиноий жавобгарликка асос бўлади.

 

Нотўғри талқин қилинаётган исломий тушунчалар

Такфир — мўмин кишини асоссиз сабаблар билан кофирга чиқа­риш демакдир. Унинг хатари ҳақида ҳадисда: “Агар киши биродарига “Эй кофир”, деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади” дейилган. 

Ҳижрат — бир жойдан иккинчи жойга кўчиш маъносини англатиб, истилоҳда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида мусулмонларнинг Мадинага кўчиб ўтишларига айтилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳижрат қилиш – мусулмон­ларнинг молига ва жонига хавф-хатар етганидан сўнг мажбурлик ва зарурият юзасидан вужудга келган.

Шунинг учун ҳам Макка фатҳ этилганидан сўнг ҳижрат қилиш бекор қилинган. Ҳадисда: “Ҳижратнинг энг афзали – Роббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”, дейилади.

Жиҳод — Аллоҳ йўлидаги жиҳод дейилганида фақат жанг май­донида бўладиган жиҳоднинг ўзигина назарда тутилмайди. Хусусан бизнинг асримизда магар четдан бостириб кирган ёвдан Ватанни ҳимоя қилиш учун бўладиган жиходдан бошқа барча жанг майдон­ларидаги “жиҳодлар” фақат мусулмонларни қириш, Исломни ёмон отлиқ қилиш учунгина “хизмат” қилмоқда.

Шаҳидлик — Дини, жони, моли, оила аҳли ҳимояси йўлида ўл­дирилган киши шаҳид дейилади. Фитнага аралашиб ўлган одам ҳеч қачон шаҳид саналмайди.

Ҳадисда: “Ким номаълум байроқ остида жанг қилса ва бу йўлда ўлдирилса бас у жоҳилият ўлимини топибди”, дейилган.

Мазҳабсизликнинг шаръий хатари: Аллоҳ таъоло Қуръонда: “Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўранг!” деб буюрган. Шундан келиб чиқиб уламолар Ислом оламидаги тўртта мазҳабдан бирига тақлид қилиш вожиб эканини таъкидлаганлар. Бемазҳаблик билан эса киши ўз динини хатарга қўйган саналади. Чунки уламоларимиз: «Бемазҳаблик динсизлик сари кўприкдир!» деганлар

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Izoh qoldirish