06.01.2026

Қалампирмунчоқнинг фойдали

#salomatlik 
#Қалампирмунчоқ_хушбўй_зиравор!

Қалампирмунчоқнинг фойдали жиҳатлари ҳақида буюк табиб Абу Али ибн Сино ҳам ёзиб, унинг яхшиси қуруқ ва ўткир ҳидлисидир, деб ёзган эди. 
Ибн Сино қалампирмунчоқнинг оғиз ҳидини ёқимли қилишини ёзган. Қалампирмунчоқ таркибидаги эвгонел моддаси оғизга ўзига хос ҳид бериш баробарида, микробларни ўлдиради, ҳазм қилиш хусусиятига эга.

Қалампирмунчоқ, шунингдек, тиш емирилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати яллиғланиши, пульпит, пародонтоз каби стоматологик хасталикларда ҳам яхши наф беради.

Тез-тез қалампирмунчоқдан оз-оз чайнаб юришга одатлансангиз, саломатлигингиз учун катта ҳисса қўшган бўласиз.

Қалампирмунчоқ – нафақат овқатга мазза қўшади, балки саломатликка ҳам фойдали

 Ҳазмни яхшилайди: Ич қотиш ва шишишни йўқ қилади.
 Иммунитетни оширади: Бактерияларга қарши курашади.
 Қон айланишини яхшилайди: Танани тозалайди ва энергияни оширади.
 Озишга ёрдам беради: Метаболизмни тезлатиб, ёғларни ёқади.
 Шамоллашда фойдаси: Йўталга асал билан ичилади.
 Қаришга қарши: Тана ҳужайраларини ҳимоя қилади.

 

 Қалампирмунчоқ 

 яхши иситади, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, иштаҳани очади, ошқозон ва жигарни, хотирани мустаҳкамлайди.

 Қалампирмунчоқ овқат ҳазм қилиш жараёнларини кучайтиришга ва ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Бунинг учун биз овқатдан 15 дақиқа олдин 1 чой қошиқ Асал билан 2 дона Қалампирмунчоқнинг куртакларини чайнашимиз керак бўлади.

❗️Қалампирмунчоқли чой асабларни тинчлантиради

Керак бўлади: 
✅100 мл совуқ сув
✅2 стaкан қайнаган сув
✅1 ош қошиқ қора чой
✅ ½ лимон шарбати
✅4 бўлак қалампирмунчоқ
✅3 қошиқ шакар

✔️ФОЙДАСИ: 
 

 

 

– Ҳазм қилишни яхшилайди;
– Асабни тинчлантиради;
– Депрессиядан халос этади;
– Уйқуни яхшилайди.

 

манба: Халқ табобати
 

Izoh qoldirish