1442 йил 26 зулҳижжа | 2021 йил 04 август, чоршанба Тонг-04:51 | Қуёш-06:09 | Пешин-12:43 | Аср-17:21 | Шом-19:15 | Ҳуфтон-20:33
Тонг-04:51 | Қуёш-06:09 | Пешин-12:43 | Аср-17:21 | Шом-19:15 | Ҳуфтон-20:33

​МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

09:36 / 13 март 955

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.

:small_orange_diamond:Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

:small_orange_diamond:Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

:small_orange_diamond:Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Янгиликлар
Бухорои Шариф
Энг кўп кўрилган мақолалар