1442 йил 16 рабиъус сони | 2020 йил 01 декабрь, сешанба Тонг-06:43 | Қуёш-08:03 | Пешин-12:45 | Аср-15:47 | Шом-17:28 | Ҳуфтон-18:48
Тонг-06:43 | Қуёш-08:03 | Пешин-12:45 | Аср-15:47 | Шом-17:28 | Ҳуфтон-18:48

Чор-Бакр мажмуаси қошида янги туристик хизматлар ташкил этилади

19:53 / 10 ноябрь 80

Мажмуа 2000 йилнинг август ойида тўла таъмирланиб, зиёратчилар ихтиёрига топширилган эди.

Чорбакр зиёратгоҳини туристик комплекс сифатида ривожлантириш мақсадида мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бухоро тумани ҳокимлиги ҳамда архитектура ва лойиҳалаш институти мутасадди ходимлари вилоят туризмни ривожлантириш департаменти масъуллари қатнашди. Учрашувда Чор-Бакр мажмуасини таъмирлаш, янги туризм йщналишлари ва туристик хизмат турларини яратишга доир масалалар кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра мажмуа қошида “Туристик марказ” ташкил этиш назарда тутилган. Унда Сумитан қишлоғининг 10-15 нафар ташаббускор тадбиркорлари томонидан мажмуа атрофида оилавий меҳмон уйларини ташкил этилади. “Туристик марказ”да янги туристик хизмат турларини яратиш, хусусан, миллий ҳунармандчилик устахоналари, замонавий туризм ахборот хизматларини кўрсатувчи “Туризм ахборот маркази", халқ амалий санъатини намойиш этиш мақсадида “Арт-галерея” ва “Чор-Бакр” мажмуаси ҳақида маълумот берувчи музей, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш шохобчаси, сувенир дўконлари ва китоб расталари қурилади.  

Чор-Бакр мажмуаси қошида 10 дан ортиқ янги туристик хизматларни яратиш, ҳунармандчилик маркази, халқ амалий санъатини намойиш этувчи галерея ҳамда кўргазмалар, илмий марказ, мажмуа атрофида экобоғ яратилади.  

Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти Матбуот хизмати

Янгиликлар
Бухорои Шариф
Энг кўп кўрилган мақолалар