1442 йил 8 рабиъул аввал | 2020 йил 24 октябрь, шанба Тонг-05:54 | Қуёш-07:10 | Пешин-12:26 | Аср-16:00 | Шом-17:41 | Ҳуфтон-18:57
Тонг-05:54 | Қуёш-07:10 | Пешин-12:26 | Аср-16:00 | Шом-17:41 | Ҳуфтон-18:57

Тақдимот

17:34 / 08 июль 512

Таълим муассасасида илмий салоҳиятни ошириш ва педагог-ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланишига  жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, ўқитувчилар томонидан 2018-2019 ўқув йилида 11 номдаги ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар тайёрланган эди. 2019-2020 ўқув йилида ҳам мазкур хайрли ишлар давом эттирилди. Ўқув йили сўнггига қадар Инглиз тили фани ўқитувчиси жонкуяр устозимиз Шомуродова Муҳайё диний таълим муассасалари талабаларига мўлжалланган "Supplementary texts for reading" номли ва ёш устозларимиздан Эрназарова Адолат  Иформатика ва ахборот технологиялари фанидан 1-босқич талабалари учун ўқув қўлланмалар, шунингдек, услубий бўлим бошлиғи Амонова Нодира "Замонавий педагогик технологиялар" номли услубий тавсия тайёрлашди. Июнь ойида мазкур ўқув қўлланма ва  услубий тавсиялар таълим муассасаси Кенгаши қарорига мувофиқ чоп эттирилди.

         Яна бир қувонарли воқеа жорий йилнинг 20 июнида таълим муассасаси Талабалар илмий жамиятининг “Соф исломий ақида ва фиқҳнинг долзарб масалалари” мавзусидаги 1-илмий анжумани масофавий шаклда ўтказилди. Мазкур анжуманга талабалар томонидан тақдим қилинган илмий мақолалар эса тўплам шаклида нашр қилдирилди.

   8 июнь куни таълим муассасамизда санитар-эпидемия талабларига риоя қилиб, масофа сақлаган ҳолда юқоридаги қўлланмалар ва анжуман тўпламининг кичик доирада тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни таълим муассасаси директори А.Иноятов кириш сўзи билан очиб, муаллифларга ўз миннатдорчилиги билдирдилар ҳамда илмий ишлар кўламини келгуси йилларда янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

           Шундан сўнг ўқитувчилар ўз қўлланмалари ҳақида ўтирганларга қисқача маълумот беришди.

          Тадбир сўнггида муаллиф-устозлар таълим муассасаси директори томонидан ташаккурномалар билан тақдирландилар.

 

Янгиликлар
Бухорои Шариф
Энг кўп кўрилган мақолалар