21 Oktyabr 2019 17:16:59 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Maqolalar

Таълим ва тарбия уйғунлиги

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ!

...Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот

ё нажот ё ҳалокат ё саодат

ё фалокат масаласидир.

(Абдулла Авлоний)

Авваламбор одоб, таьлим-тарбия ҳақида гап борар экан, одоб нималиги ҳақида ёритайлик...

Одоб (арабча адаб сўзинг кўплиги) жамият еьтироф етилган хулқ нормаси.кишининг одоби ўзининг маьнавий хаёти ташқи жихатини ифодалайди ва ўзгалар билан муносабатини (оила, турли маросимларда, меҳнат жамоаси) да номён бўлади. Одобли кишининг жамоат орасида ўзини қандай тутиши одамлар билан қай йўсинда муомала қилиши, ўз турмуши, бўш вақтини қандай ташкил етиши, инсон ташқи қиёфаси қандай бўлиши лозимлигига тегишли қоидалар (шарм-ҳайо, ...

Muallif:Admin Sana: 19.10.2019 2

Исломий фанларни ўқитишда Анъанавий услубларнинг аҳамияти

Расулуллоҳ с.а.в. 23 йил давомида ўз умматларига Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Қуръони карим асосида таълим бердилар.Шу сабабли исломий илмларнинг энг биринчи ўргатувчиси шубҳасиз, Муҳаммад с.а.в.дирлар.Бу жараёнда у киши қўллаган услублар саҳобалар томонидан сақлаб қолинди ва исломда устозлик маданиятининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди.

Ҳадислар тўғрисидаги фан асрлар давомида ўқитилиши натижасида маълум қоида ва усуллари шаклланди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳадисларни нафақат тўғри ўқиш ва тушуниш, балки уларни ўқишдан маънавий ҳузур олиш учун Суннатни ўрганишнинг айнан анъанавий усулларидан фойдаланиш зарур. Бундан ташқари, бу асосларга беписандлик қилиш ҳақ йўлга ҳурматсизлик деб қабул қилинади. “Ҳадис ўрганишнинг анъанавий усулларига риоя ...

Muallif:Admin Sana: 19.10.2019 1

АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИСЛОМ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИГА ОИД МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Ҳозирги кунда қадимий ва дунёда энг кўп тарқалган тиллардан бири бўлган араб тилини ўрганишнинг аҳамияти янада ошиб бормоқда.Бунга сабаб араб давлатларининг жаҳондаги глобал жараёнларда тобора фаол иштирок этаётганлиги ҳамда дунёда энг кенг тарқалгандинлардан бири бўлган исломнинг шу тилда эканлигидир.Араб тили исломнинг асоси десак, муболаға қилмаган бўламиз.Чунки Қуръони Карим, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг муборак ҳадислари ва асосий диний китоблар араб тилида ёзилган.

Ўз навбатида, ислом дини ҳам адабий араб тилининг ривожланишида катта таъсир кўрсатди.Ислом сабаблигина араб тили бениҳоя бойиди ва ҳозиргача бутун гўзаллиги билан етиб келди.Миллиардлаб мусулмонлар араб тилидан ҳар куни фойдаланишади, яъни кунлик ибодатларни бажаришда, Қуръони ...

Muallif:Admin Sana: 16.10.2019 8

“ФИҚҲ”-ФАН ОЙЛИГИ

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, «мустақиллик» деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини ёш авлоднинг теран идрок этиши, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини талабаларга етказиш мақсадида билим юртида ҳар йилги анъанага айланган “Фан ойликлари” ташкил қилинган.

Фиқҳ фани Қуръони карим, суннат, ижмо ва қиёсдан шаръий ҳукмлар олиш йўлини ўргатадиган ва малакасини ҳосил қиладиган фандир шу сабабли Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида2019 йил октябрь ойи “Фиқҳ” ойлиги сифатида шу фанга қизиқишни янада ошириш, олган билимларини ...

Muallif:Admin Sana: 16.10.2019 5

"Жўйбори Калон"да семинар-тренинг"

" Жўйбори Калон"да таълим сифатини яхшилаш ва мударрисаларнинг педагогик маҳоратларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 12 октябр куни билим юртида семинар тренинг ташкил қилинди. Унда Навоий вилоят Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш Институтининг олий тоифали методисти ва Навоий Педагогика Институти хорижий филология факультетининг катта ўқитувчиси Азимова Вазира Оқилжоновна мударрисаларга иқтидорли ва суст ўзлаштирувчи талабалар билан ишлашнинг замонавий, самарали усуллари ҳақида фойдали тавсиялар берди. Бошқа таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ҳамкасбларимиз учун ҳам манфаатли бўлишини умид қилган ҳолда ушбу семинарда берилган маълумотларни маъруза шаклида ва презентация кўринишида тақдим этамиз.

KIRISH

1. Qiyin va bo`sh o`zlashtiruvchi ...

Muallif:Admin Sana: 14.10.2019 10

​АМАЛЛАРГА ЭЪТИБОР​

Бугунги доруломон кунларга етқазгани учун Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин. Ҳаётимизнинг барча жабҳалари юзасидан бизга йўл кўрсатган, барча масала юзасидан аниқ кўрсатма қолдирган Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саломлар бўлсин.

Бизнинг юртимизда туғилиб ўсган, Ислом динида ўзининг ўчмас изини қолдирган асрлар оша халқимиз фахрланиб келаётган заминимиз улуғларининг ҳаёти ва қолдирган бебаҳо меъросини асрлар оша бутун дунё эъзозлаб, ўрганиб келмоқда. Истиқболимиз шарофати билан очилган янги имкониятлар, қулайликлар, диний, маънавий меъросимизнинг тикланиши, биз учун азиз бўлган аждодларимизнинг хоки пойларини зиёрат қилиш, ўз илм савиямиздан келиб чиқиб диний амалларимизни бажаришимизга замин

13

Миссионерлик, прозелитизм таҳдиди

Дин эзгулик даракчиси. Уни қай йўсинда талқин қилиш инсоннинг фикри, дунёқараши ва эътиқодига боғлиқ. Диний оқимлар, миссионерлик ҳаракатлари эса бу йўналишда фикри оқсоқ, тафаккури қашшоқ инсонларни ўз домига тортади. Кейинги пайтда уларнинг сони кўпайди. Шу ўринда, диний оқимларнинг жабрдийдалари ҳам тобора кўпаймоқда.

Миссионерлар мамлакатлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишда унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Бунда боқувчисини йўқотган болалар, қаровчисиз қолган қариялар ҳамда ногиронларнинг муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотлар ва муассасаларга хaйрия ёрдамларини кўрсатиш, аҳолининг ночор қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш ва муҳтожларни озиқ-овқaт билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдамни ташкил этиш орқали ўз қарашлари ва ҳаракатларига хайрихоҳликни уйғотишга интилмоқдалар.

Миссионерларнинг турли ...

Muallif:Admin Sana: 02.10.2019 35

СОФ ИСЛОМ АҚИДАСИНИ САҚЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЙЎЛЛАРИ

Эътиқод барча илоҳий динларнинг тамалини, асосини ташкил этади, чунки у замонлар ўтиши билан ўзгариши мумкин бўлган ҳукмларга ўхшамайди. Балки, у Одам алайҳиссаломдан бошланиб, қиёматгача ўзгармай турадиган тушунчадир. Шунинг учун ҳам унга амал қилиб келаётган ката оқим "Аҳлисуннатважамоат" деб номланган. Бу жамоа аъзолари суннийлик эътиқодидаги ҳанафийлик, шофеъийлик, моликийлик ва ҳанбалийлик мазҳабларини ҳақ деб билади. Улар Ақоид илмининг икки буюк имомлари Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом АбулҲасан Ашъарий асос солган ақидавий таълимотларга амал қилади.

Ҳозирги пайтда дунёдаги барча мусулмонларнинг учдан икки қисми Мотуридий ақидасига, бир қисми Имом Ашъарий ақидасига амал қилади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ ...

Muallif:Admin Sana: 27.09.2019 28

​Мусулмонлар биринчи…

Ислом дини илм олишга тарғиб этади. Мусулмон олимларининг Европаликлардан олдин фан, илм соҳасида эришган ютуқларини Европа ҳамжамиятининг ўзи ҳам тасдиқлади. Шарқ Уйғониш даврларида Ислом дини мамлакатлари фан соҳасида гуллдаб-яшнади. Қуйида ҳар бир соҳа бўйича ўз йўналишининг биринчилари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ишлаб чиқариш

• 1 – қоғоз ишлаб чиқарадиган фабрика 794 йилда Бағдодда вазир Хорун ар Рашиднинг ўғли Ибн Фазл томонидлан қурилган.

Тиббиёт

• тиб илми қироли Ибн Сино (980-1037) нинг “Ал-Қонун” китоби нафақат ислом олами, балки Европада ҳам тиббиёт асоси сифатида ўрганилган. “Тиббиёт Инжили” деб ном олган мазкур китоб Ғарб университетларида 600 ...

Muallif:Admin Sana: 27.09.2019 21

«Аллоҳ таолодан мустаҳкам иймон ва тинчликни сўранглар»

«Аллоҳ таолодан мустаҳкам иймон ва тинчликни сўранглар»

Дунёдаги неъматларини барчага бирдек улашаётган, ақлимиз етган ва ақлимиз етмайдиган махфию ошкора неъматларини ато қилаётган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Қалбимиз хотиржамлиги, кўзимиз қувончи Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо с.а.в.га чексиз салавоту саломлар бўлсин.

Башарият ўз мавқеъини йўқотиб, тубанликка шўнғиётганда Парардигори олам бандаларига аз барои меҳрибонлигидан ёрдам сифатида Ўз элчиларини китоби билан юборади. Ва бу илоҳий китоблар одамзодни инсонийлик мартабасида сақлаб туради. Мана шунақанги илоҳий китоблардан бири, бандалар учун нажот бўлган Қуръон Карим ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:

يَهْدِي بِهِ اللَّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلَامِ وَيُخْرِجُهُمْ مِنَ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ ...

Muallif:Admin Sana: 25.09.2019 20

Ҳақиқий бахт...

Бахт – ҳамма етишни истайдиган, умри давомида ҳамиша у билан бирга бўлишни хоҳлайдиган ажиб бир неъмат. Бахтни ҳамма ҳар хил тушунади – ким учундир севгисига етиш бахт бўлса, яна ким учун ота-онаси соғлиги, ёнидалиги бахт, баъзилар фарзанд, пулни бахт деб билса, яна айримлар илмли бўлиш, ўқишда кўришади бахтни.


Бу дунёда яна шундай бахт ҳам борки, унинг фойдаси бу дунёда бошланади ва унинг охири йўқ – Ислом неъмати, иймон неъмати – мана яна бир қимматбаҳо бахт. Кимгаки Ислом неъмати мушарраф бўлибдими, демак, у ўзини бахтлиман, дея олади. Дини Исломни таниб, унинг ҳукмларига амал қилиб келаётган муслим, муслималар ...

Muallif:Admin Sana: 25.09.2019 40

Оллоҳ Сабр қилгувчилар билан биргадир

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оллоҳ Сабр қилгувчилар билан биргадир

Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак. Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб:«Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир», деган. Муновий: «Сабр ҳиссий ва ақлий оғирлик ва аламларга чидашдир», деган.

Сабрнинг таърифида айтилган гаплардан:

- Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.

- Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир.

- Сабр Қуръон ...

Muallif:Admin Sana: 15.07.2019 83