08 Dekabr 2019 09:56:18 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

БУХОРО - 2020 йил Ислом маданияти пойтахти

2007 йил Тошкент шаҳри Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмаси томонидан Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди. Юртимиз шаҳарлари яна шундай шарафли номни қайтариб олди ва 2020 йилда Бухоро бошқа шаҳарлар қаторида Ислом маданиятининг пойтахти сифатида эълон қилинди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференцияси томонидан 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган эди.

Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади.