08 Dekabr 2019 09:55:59 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Диний соҳада эришилган ютуқлар

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, «мустақиллик» деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини ёш авлоднинг теран идрок этиши, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини англаши лозим.

Ҳозирги дориломон кунларда бахтлидиний таълим олаётган ёшларимизга ушбу неъматнинг моҳиятини теран англатиш, мустақилликни мустаҳкамлашга даъват этиш уларни келажакда ватанпарвар, эл корига ярайдиган, давлати ва халқи тақдири олдида улкан жавобгарлик ҳиссини туядиган комил инсонлар этиб камол топтиришда мустаҳкам маънавий пойдевор вазифасини ўтайди.

Мустақилликбизга мислсиз неъматлар берди. Юртимиздаохирги йилларда ўзгариш, юксалишлар бўй кўрсата бошлади.

Шу жумладан, юртимиздагибарча ўқув юртлари сингари диний таълим муассасаларига ҳам катта эътиборберилди. Ёш авлоднинг ҳар соҳада етарли билим ва малакага эга бўлиши, таълим соҳасини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Буниўрта махсус ислом билим юртлари миқёсида оладиган бўлсак, унда таҳсил олувчи талабалар замон талабига асосланган дастур асосида ўқитилмоқда.

ХХI аср жаҳон миқёсида “Техника асри” дея аталди. Албатта бу бежиз эмас. Илгари инсон узоқ вақтда бажарадиган ишни ҳозирда техник воситалар бир зумда қойилмақом даражада адо этмоқда. Хусусан, ёш илм аҳлининг техник ва компьютер саводхонлигини ошириш борасида таълим вазирлиги томонидан бир қанча дастурлар ишлаб чиқилди. Шу муносабат билан “Жўйбори Калон” ўрта махсус аёл-қизлар ислом билим юртиҳам янги техник жиҳозлар билан таъминланди. Талабаларнинг яшаш тарзинияхшилаш ва уларнинг илмий савияларини кўтаришга катта эътибор берилди.

Республика миқёсида Диний таълим муассасалари ўртасида олиб бориладиган талабаларнинг “Ягона фан олимпиада”, “Баркамол авлод” спорт мусобақалари, “Қориялар мусобақаси”, кўрик – танловларда талабаларимиз қатнашиб юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Шу билан биргаликда ўқитувчи, мударис ва мударрисларимиз ҳам“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши кутубхоначиси” , “Йилнинг энг яхши услубчиси”, Фиқҳ фани ўқитувчилари кўрик-танловларида фаол қатнашиб, юқори ўрин соҳибалари бўлмоқдалар.

Билим юртида аёл-қизлар ҳам диний, ҳам замон талабига мос билимларни эгаллашлари учун кўп сай ҳаракатлар қилинган. Шу мақсадда асосан: Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси нашриёти томондан ўқув масканига давр талабига мос, дунё миқёсида барча диний билим юртларида бирдек ўқиб ўрганиб келинаётган адабиётлар билан таъминлаб келиняпти.

Бугунги кунда давр талабидан келиб чиқиб билим юртимиз талабаларини юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбияланган мутахассислар етиштириш, ҳамда юртимиз ёшларини ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш, диний таълим соҳасида хизмат қилаётган ходимлар олдидаги улкан вазифадир.

Бундай самарали ишлар ўз навбатида таълим ва ижтимоий соҳанингюксалишида етарли самара бермоқда. Умид қиламизки, бизнинг билим юртимизда таҳсил олаётган ёш авлод, ҳар соҳадагидек эришилган ютуқларимизга,истиқлолимиз шарофати билан, эришилган истиқболимизга,шукроналар айтиб,юртимизга муносиб фарзанд бўлиб етишадилар, диний ва дунёвий соҳаларда жамиятимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Чунки ҳар бир инсон шу неъматлар қадр-қимматини англаши, ва уларнинг қадрига етиши лозимдир. Бу эса бизга истиқол берган бахт ва истиқбол деб ғурур биланайта оламиз

Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон”

аёл қизлар ўрта махсус

ислом билим юрти мударрисаси:Г.Бафаева.