25 Yanvar 2020 12:17:05 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Баҳовуддин Нақшбанд мажмуасига саёҳат

Бухорои шариф азиз авлиёлар, буюк сиймолар юрти. Бу тупроқда ислом дини ривожи учун беқиёс ҳисса қўшган уламолар, пиру муршидлар хоки бор. Куни кеча таълим муассасаси талабалари мударрисалар ҳамроҳлигида мана шундай буюк зот, Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Дастлаб бу улуғ сиймонинг волидалари дахмаси жойлашган Биби Орифа мажмуасига йўл олдик. У ерда масжидда пешин намози адо этилиб, уларнинг руҳларига Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар бағишланди.

Ундан сўнг Б. Нақшбанд мажмуасига йўл олинди. Талабалар у ерда тарихий музейга кириб, ўша давр ашёлари, қўлёзмалари билан танишди. Шунингдек, ҳудудда жойлашган Мир Араб олий мадрасасида ҳам бўлиб, ўқув жараёнлари билан танишиб, фикр алмашдилар.

Шундай қилиб, бу мажмуага ташрифдан талабалар жуда кўп маънавий озуқалар олиб, ўқитувчилар билан бўлган савол-жавобларда бу тариқат ҳақида, унинг рашҳалари, шартлари ва бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тушунчага эга бўлишди. Нақшбанднинг "Дил ба ёру даст ба кор" ҳаётий шиорининг ҳозирда ҳам аҳамиятини йўқотмаганини яна бир марта эътироф этишди.