25 Yanvar 2020 12:16:44 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Илм тарқатиш йўлида

2018 йилдан билим юртимизда аёлларга қироат қоидалари ўргатиладиган 3 ойлик “Қуръон ва тажвид қироати” ва “Араб тили” пуллик курслари самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Курс тингловчилари Фируза Сайфуллаева, Ҳуснигул Ҳалимова, Назира Исматуллаева, Азиза Халилова, Роҳат Мамадшоева, Меҳринисо Мўминова, Нозигул Ҳалимова каби малакали устозлар кўмагида Қуръон қироати ва тажвид қоидалари, араб тили, устоди аввалдарслари ҳамда хаттотлик сирларини астойдилўрганишяпти. Уларга билим юрти услубчиси ФирузаСайфуллаева бош-қош бўлиб, курслар фаолиятини янада самаралироқ ташкил қилиш мақсадида турли тадбирлар, Қуръон мусобақалари ташкил қилиб келмоқда.

Шундай тадбирлардан бири 28 октябрь куни бўлиб ўтди. Роббиул-аввал ойи келаётгани муносабати билан, “Сиз пайғамбаримиз с.а.в.ни кўрганмисиз?” мавзусида ташкил этилган мусобақа тингловчиларда катта таассурот қолдирди.


Мусобақанинг биринчи босқичида гуруҳ сардорлари Расулуллоҳ с.а.в. сийратлари юзасидан беллашишди. Иккинчи босқичдаҳар бир гуруҳнинг бир аъзоси тезкор саволларга жавоб беришди. Шартлар орасида тингловчилар томонидан саловотлар ижро этилди.


Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар. Мусобақа давомида фаол қатнашган тингловчилар ҳам эътибордан четда қолдирилмади. Шундан сўнг тингловчилардан тушган фиқҳий саволларга мутахассис мударрисалар батафсил жавоб беришди.

Тадбир сўнггида 3 ойлик курс якунлангани муносабати билан “Араб тили” курси тингловчиларига сертификатлар топширилди.

1c58830004-img20191030075816427

. . . . . . . . . . . .

Октябрь –“Фиқҳ” фани ойлиги деб эълон қилиниши муносабати билим юртимизда бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, ушбу фандан таълим берувчи устозлар Ҳуснигул Ҳалимова, Хонзодабегим Дониёрова ва Рустам Нарзиевлар биргаликда “Динда фақиҳ бўлиш фазилати” номли давра суҳбати ташкил қилишди. Унда мударрис Нарзиев Рустам Фиқҳ фанининг аҳамияти, уни ўрганишнинг фазилати, фаннинг нозик жиҳатлари хусусида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг талабаларга фанга оид қизиқарли саволлар берилди. Тадбир сўнггида талабалар давра суҳбати манфаатли бўлганлиги учун миннатдорчилик билдиришиб, келгуси ҳафтадаяна шундай тадбир ташкил қилишни илтимос қилишди. Талабалар талабига биноан келгуси ҳафтанинг сешанба куни, яъни 29 октябрь куни ушбу тадбирнинг давоми сифатида яна бир давра суҳбати ўтказиш белгиланди.