25 Yanvar 2020 12:16:39 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЕЛЛАШУВИ (2 қисм)

2019 йил 23 октябрь куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Заковат” интеллектуал беллашувининг 2-босқичи ўтказилди. Беллашув ташкилотчиси бўлган билим юрти мударрисаси Ҳуснигул Ҳалимова беллашувни олиб борди. Билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов ўйин иштирокчиларига омад, ташкилотчиларга эса ғайрат-шижоат тилаб белашувни очиб берди. Бухоро шаҳар “Мир Араб” олий мадраса мутахассис фанлар мударриси Рустам Нарзиев беллашув меҳмони бўлди.

Инсон Аллоҳ таъолога иймон келтирганидан кейин, Унга қулликни изҳор қилганидан сўнг, ислом динини тан олиб, диннинг ўз шариъати ва қонун-қоидалари борлигини англайди ва бу қоидаларга бўйсиниш лозим эканини тушуниб етади.

Мўмин киши, ислом шариъатиниг қонун-қоидаларига мос амалий ҳатти-ҳаракатларни ҳаётнинг барча соҳаларида аниқ ва тиниқ белгилаб олиши зарур.

Мўмин, дуч келган бирон бир масала ёки муаммони шунчаки ташлаб қўйсинми? Ёки уни ечимини топсинми? Уни шариатнинг қайси йўриғига биноан тасарруф қилсин?

Мўмин қачонки масала ва муаммонинг ечимини аниқ белгилаб олса ва шариъат юклаганидек унинг буйруқ ва қайтариқларига амал қилса, албатта Аллоҳ, тақводор бандаларига ваъда қилган жаннатга лойиқ бўлади. Абадий саодатга эришади.

Бироқ, шариъатнинг ҳукмлари барчага очиқ-ойдин, мукаммал суратда осонлик билан маълум бўлса, амалий ҳатти-ҳаракатларнинг чегараси ҳар бир шахс учун жуда осон иш бўлиб қолади. Чунки, ҳар бир инсон ўзининг амалий ҳаракатларини вожиб амалларда “қилмоқ керак”, ҳаром ишларни “қилмаслик лозим”, мубоҳ амалларни “хохласа қилади, хохламаса қилмайди, у ихтиёрий ишлар”- деб белгилаб оладиган бўлса, инсон амалларини чегаралаб берувчи жуда кенг маънодаги илмий баҳс ва мунозараларга эҳтиёж сезмайди. Бироқ ҳақиқат ундай эмас.

III тур иштирокчилари барча курслардан ташкил топган 5-6-7-гуруҳ талабалари қатнашдилар: 4-курс талабаси Мохибону Баракаевасардорлигида ташкил топган 5 - гуруҳ тадбирни бошлаб берди ва 6:4 балл, 6-гуруҳ сардори 4-курс талабаси Аҳмадуллаева Мадина гуруҳи билан, 7-гуруҳ сардори 3-курс талабаси Комила Очилова гуруҳи 6:4 балл ҳисоби билан заковат ўйининг 2-тури ниҳоясига етди. Ҳар бир гуруҳ 10 раундданўйнашди, фақат дуранг бўлган ўйинга яна бир раунд ўйнаши қўшиб берилди.

Беллашувда талабалар фиқҳ фани асосидаги саволларга жавоб беришди. Барча гуруҳ фаоллари “Энг фаол билимдон ва зукколар”сифатида танланди ва ажойиб совғалар билан мукофотланди.

Ушбу беллашувжуда қизиқарли ва шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Натижада 7:3 ҳисобида 4-курс талабаси Шодия Сулаймонова сардорлигида ташкил топган гуруҳ ғалаба қозонишди.

3-тур “Билимдонлар” ўйинига қатнашиш жараёнини қўлга киритди.

Ислом қонун-қоидалари жорий бўлган замондан йироқлашганимиз,шариъат ҳукмларидан кўпининг ўзимизга нисбатан ноаниқ ва чигал суратларда сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Инсон содир бўлган қандайдир воқеага нисбатан шариъатнинг белгилаб берган ҳукми фарзми, вожибми, суннатми, ҳаром ёки мубоҳ даражасида эканини билмаса ўзининг бу воқеага нисбатан ҳаракатларини аниқ йўналтиролмайди.

Ана шу асосга биноан, ҳар бир содир бўлган воқеа-ҳодисотларга шариъат тушунчаларидан келиб чиқадиган, ҳар қандай чигал ва ечимини топмаётган масалаларга ойдинлик кирита оладиган илмнинг бўлиш зарурати юзага келади. Айнан мана шундай муҳим ишни кафолатлайдиган илм бу фиқҳ илмидир!

Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Ҳуснигул Ҳалимова, Аллоҳ таоло Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг панду насиҳатлари бизларга наф берсин. Бизларнинг қалбларимиздан мунофиқлик аломатларини даф қилсин. Худои таоло бизларни ҳақиқий мўминлардан қилиб, доимо толиби илмлардан бўлишни ҳаммамизга насибадор айласин, - дея беллашувга хулоса қилди.

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти

мударрисаси Нозигул Ҳалимова