25 Yanvar 2020 12:16:33 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЕЛЛАШУВИ (1 қисм)

2019 йил 22 октябрь куни Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон”аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Ҳуснигул Ҳалимова томонидан ташкиллаштирилган Фиқҳфан ойлиги муносабати билан “Заковат” интеллектуал ўйинининг I босқичи бўлиб ўтди. Ўйинни билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов очиб берган ҳолда ташриф буюрган меҳмонлар билан барчани таништирди. Билим юрти мударрисалари беллашув кузатувчилари бўлишди.

Билим юрти “Фиқҳ”фани мударрисаси Ҳуснигул Ҳалимова “Заковат” интеллектуал ўйинида “Инсон зотини илм билан барчадан ортиқ қилган Аллоҳ таолога ҳамдусанолар бўлсин! Башариятнинг комилроғи, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва аҳлиаёлларига, асҳоби киромларига ҳамда уларга эргашган инсонларга Аллоҳнинг саломлари, раҳмат-у барокатлари ёр бўлсин!” деб иштирокчи талабаларга омад тилади.

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади. Фиқҳ исломнинг аввалида пайдо бўлиб, бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай давом этиб келаётган ва қиёмат кунига қадар сақланиб қоладиган илмлардан биридир.


Тарих давомида кўплаб фуқаҳолар етишиб чиқди. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади.

Фиқҳ – Инсоннинг ўзи ўзига,ўзидан бошқаларга ва Роббисига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлар, ахлоқ одоб меъёрлари, ёқимли ва ёқимсиз ишлар борасидаги тутган ўрнини нозик ва нафис жиҳатларигача ўрганадиган, асл ва фуруъ (асосий ва иккинчи даражали ҳукмлар)да мукаммал тарзда баҳс олиб борувчи илм ҳисобланади, деб “Заковат” интеллектуал ўйинининг мақсади, ўйин давомидаги шарт ва имкониятларни тушунтириб ўтди, жумладан интеллектуал ўйинидаги 2 имконият:
1.Энг қийин деб туюлган саволга 1.5 дақиқа қўшиб берилади.
2.Томошобинларнинг талабаларга ёрдами.

ZERO шарти:

1-савол ўйламай тез жавоб берилади, 2-саволга 1.5 дақиқада ўйлаб жавоб бериш


I-тур иштирокчилари барча курслардан ташкил топган 1-2-3-4-гуруҳ талабалари қатнашдилар: 1- 4-курс талабаси Шодия Сулаймонова сардорлигида ташкил топган гуруҳ 7:3 балл билан пешқадамликни қўлга киритди. 2-гуруҳ сардори 4-курс талабаси Махмуджонова Ҳадяхон гуруҳи 6:5 балл билан,3-гуруҳ сардори 2-курс талабаси Салимова Наргизанинг гуруҳи 6:5 балл билан, 4-гуруҳ сардори 3-курс талабаси Турсуналиева Лоланинг гуруҳи 6:4 балл ҳисоби билан заковат ўйининг 1-тури ниҳоясига етди.


583c82d57a-photo2019-10-2220-38-30

Фиқҳ – ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида учрайдиган турли масалалар хусусида баҳс юритиб бу масалаларга нисбатан шариъатнинг тутган ўрнини белгилаб берувчи илмдир. Бизнинг бутун қадр-қимматимиз, куч-қудратимиз - билимдонликдадир. Айнан шу фикрларимиз бизни камолотга элтувчи йўл бўлиши лозим. Тадбир сўнгида “Заковат” интеллектуал ўйининг асл мақсади ҳам шу эканлиги алоҳида эътироф этилди.

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти

мударрисаси Нозигул Ҳалимова