25 Yanvar 2020 12:16:28 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Таълим ва тарбия уйғунлиги

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ!

...Тарбия биз учун ё ҳаёт ё мамот

ё нажот ё ҳалокат ё саодат

ё фалокат масаласидир.

(Абдулла Авлоний)

Авваламбор одоб, таьлим-тарбия ҳақида гап борар экан, одоб нималиги ҳақида ёритайлик...

Одоб (арабча адаб сўзинг кўплиги) жамият еьтироф етилган хулқ нормаси.кишининг одоби ўзининг маьнавий хаёти ташқи жихатини ифодалайди ва ўзгалар билан муносабатини (оила, турли маросимларда, меҳнат жамоаси) да номён бўлади. Одобли кишининг жамоат орасида ўзини қандай тутиши одамлар билан қай йўсинда муомала қилиши, ўз турмуши, бўш вақтини қандай ташкил етиши, инсон ташқи қиёфаси қандай бўлиши лозимлигига тегишли қоидалар (шарм-ҳайо, камтарлик, хушмомулалик, озодалик) сингари естетик тарбияни ўз ичига олади. Инсоннинг одоби уни қандай тарбия олганини кўрсатади. Бугунги кунда фарзанд тарбияси нафақат ота-оналарнинг балки бутун жайиятнинг муаммоларидан бўлиб қолмоқда. Ахир айтишадику, ”одобли, билимдон, меҳнатсевар, иймон-еьтиқодли, фарзанд ота-онанинг енг катта бойлигидир”.дархақиқат, хар бир фарзанд шахси оилада шаклланади. Шундай екан, оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаш, айниқса ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини уйғотиш ўта муҳим ҳисобланади. Бунда ота-онанинг ўзаро самимий муносабати, уларнинг фарзандлари билан яқин, дўстона муносабатда бўлиши, уларнинг келажакдаги орзу мақсадларини тушуниб олишлари, фарзанларни соғ-саломат вояга йетишлари учун асос бўлади. Бугунги кунда фарзанд тарбияси ўта муҳим масалалардан биридир. Яхши тарбия базилар ўйлаганидек ,бир соатлик ёки бир кунлик иш емас. Мақсадли тарбия бериш учун ҳар-бир ота-онада ва ўқитувчида тарбияга оид билим ва малака бўлиши шарт. Болалар тарбиясида тезда ижобий натижаларга еришиш учун уларга билим бериш билан бирга, маьлум меҳнат жароёнларига жалб етиш, касб ва мутахасислик сир-саноатларни ҳам қўшиб ўргатиш мақсадга мувофиқ. Тарбия ишининг базан самарасиз бўлишига асосий сабаблардан бири тарбия жараёнида тартиб интизомнинг бўлмаслигидир.шахс қанчалик меҳр-муҳаббат ва тартиб интизом асосида тарбияланса ёмон хатти-харакатлардан узоқ бўлади. Тарбиянинг асосий мақсади бахт-саодатли, ўз замонининг азиз, ҳурматли, фидойи киши қилиб тарбиялашдан иборат. Тарбия болани бахтли бўлишига ўргатади. Агар бола етиборсиз ташлаб қўйилса, ёмонлик ичида ўсса, бадбахтликка юз тутади ва ҳалок бўлади. Бунда гуноҳ юки шу куйга солганларнинг, ота-онанинг зиммасига юкланади. Бу хусусида Аллоҳ таоло Таҳрим сурасида ”Ей мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилагизни дўзахдан сақлангиз”, деб огоҳлантиради. Одоб-у тарбия воситасида яхши хулқларни ўргатиш ёмонликлардан қайтариш, тўкин-сочинликка ўргатмаслик, зийнатга муҳаббат уйғотмаслик билан ота-она фарзандини охират оловидан сақлайди. Фарзанд тарбияси қанчалик ерта бошланса, натижаси шунчалик самарали бўлади. Чунки ерта ёшда уларни яхшилик томон буриш осонлик билан кечади. Инсонларни бошқа ҳайвонлардан ажратиб турувчи хислатлардан бири одоб ва талим-тарбиядир. Ҳикматларда “Одоб буюк тождир уни кийиб қайерга борсанг боравер” дейилади. Дарҳақиқат, одоб тожини кийган киши ҳеч қайерда хор бўлмайди. Қайерда бўлса инсонлар уни ҳурмат билан кутиб оладилар.яна бир нарсани айтиб ўтиш жоизки бизнинг халқимиз ахлоқ ва одоб, талим, тарбияда бутун оламга ўрнак ва намуна бўлиб келган. Одоб ахлоқ ва буюк маьнавиятимизнинг асрлар давомида мусаффо ҳолда бизларгача йетиб келишида ота-боболаримизнинг, улуғ алломаларимизнинг хизматлари беқиёсдир. Бундай гўзал хулқларни мусулмон миллатлардан бошқада топа олмайсиз. Зеро Ислом дини одоб-ахлоқ динидир...

Ҳ. Ҳалимова

"Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта-махсус

ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари