25 Yanvar 2020 12:16:23 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Исломий фанларни ўқитишда Анъанавий услубларнинг аҳамияти

Расулуллоҳ с.а.в. 23 йил давомида ўз умматларига Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган Қуръони карим асосида таълим бердилар.Шу сабабли исломий илмларнинг энг биринчи ўргатувчиси шубҳасиз, Муҳаммад с.а.в.дирлар.Бу жараёнда у киши қўллаган услублар саҳобалар томонидан сақлаб қолинди ва исломда устозлик маданиятининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди.

Ҳадислар тўғрисидаги фан асрлар давомида ўқитилиши натижасида маълум қоида ва усуллари шаклланди. Олимларнинг таъкидлашича, ҳадисларни нафақат тўғри ўқиш ва тушуниш, балки уларни ўқишдан маънавий ҳузур олиш учун Суннатни ўрганишнинг айнан анъанавий усулларидан фойдаланиш зарур. Бундан ташқари, бу асосларга беписандлик қилиш ҳақ йўлга ҳурматсизлик деб қабул қилинади. “Ҳадис ўрганишнинг анъанавий усулларига риоя қилмасдан эришилган натижалар тўғри бўлиши мумкин, бироқ барибир уларда камчиликлар кузатилади, шунинг учун бундай ўрганиш- асосларга хилоф саналади”,- дейди турк олими И.Л.Чокан.

Исломда ҳадис ўқишнинг маълум қоидалари бўлиб, улар “одоб” деб юритилади. Одоблар илмни қабул қилишга тайёргарлик ҳисобланади. Масалан, ҳадис ўқитиш методикасида ҳар бир машғулотни албатта басмала, ҳамд, саловот ва дуо билан бошлаш жорий қилинган.

Ҳадисларда улкан ҳажмдаги маълумот жамланганлиги боис уларни тартиблаш учун турлича таснифланган.Бу ҳолат замонавий таълим жараёни учун ҳам хосдир: ҳадисни ўрганишда талаба билимини тизимлаштириш ва улкан материал ҳақида яхлит тасаввур ҳосил қилиш учун унинг тузилиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳар бир ҳадис 2 қисмдан: матн ва санаддан иборат бўлиб, бу матн билан бирга унинг иснодини ҳам эътибор билан ўрганишни талаб қилади. Иснодни яхши билиш ишончли ва ишончсиз ҳадисларни аниқлашда жуда муҳимдир.

Исломнинг илк даврида ҳадислар оғзаки шаклда ўргатиларди. Илмларнинг кенгайиши билан ўқитишнинг бошқа хил шакллари юзага келди. Диний таълим муассасалари бўлган мактаб ва мадрасалар ташкил қилиниб, уларда ўқиш уч босқичда олиб бориларди :ёдлаш, тушуниш ва малака ҳосил қилиш. Мактабнинг бошланғич босқичида катехизик услуб қўлланилиб, унга кўра, ўқитувчи саволлар бериб, жавобларини ҳам айтади. Ўқувчилар устоздан сўнг такрорлаб, ёд олишади. Бунда материал осонгина ёд олинади, хотира ривожланади, ўқувчилар онггида ислом асосларига оид бошланғич тушунчалар йиғилиб, кўникмага айланади. Шу билан бирга таълим жараёнида тез-тез такрорлаш орқали осондан мураккаб мавзуларга ўтиш услуби ҳам кенг қўлланилган.

Таълим тизимининг кейинги босқичи бўлган мадрасаларда эса мантиқий фикрлашга ўргатадиган усуллардан фойдаланилган. Масалан, талабалар орасида мушоира ва бирор фандан мунозара кечалари ташкил қилинган. Баъзан бу каби тадбирлар мадрасалараро ҳам ўтказилган. Юқоридаги услублар ўқишга қизиқишнинг ошиши ва талабаларда касбий сифатларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этган.

Кўриниб турибдики, замонавий таълим жараёнида фаол қўлланилаётган кўп қиррали ўқитиш услуби ва модулли ўқитишнинг илк кўринишлари анъанавий исломий таълим тизимида илгаридан мавжуд бўлган. Мадрасаларда исломий фанларни ўқитиш методикасига оид жуда катта тажриба тўпланган.Оламга донг таратган буюк алломалар айнан шу даргоҳлардан етишиб чиққан. Бироқ бугунги кунда юртимизда исломий фанларни ўқитиш методикаси етарлича ўрганилмаган ва ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Рус тилидан Н. Амонова таржимаси

“Жўйбори Калон” АҚЎМИТМ услубчиси