25 Yanvar 2020 12:16:18 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ИСЛОМ ТАРИХИ ВА МАДАНИЯТИГА ОИД МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.

Ҳозирги кунда қадимий ва дунёда энг кўп тарқалган тиллардан бири бўлган араб тилини ўрганишнинг аҳамияти янада ошиб бормоқда.Бунга сабаб араб давлатларининг жаҳондаги глобал жараёнларда тобора фаол иштирок этаётганлиги ҳамда дунёда энг кенг тарқалгандинлардан бири бўлган исломнинг шу тилда эканлигидир.Араб тили исломнинг асоси десак, муболаға қилмаган бўламиз.Чунки Қуръони Карим, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. нинг муборак ҳадислари ва асосий диний китоблар араб тилида ёзилган.

Ўз навбатида, ислом дини ҳам адабий араб тилининг ривожланишида катта таъсир кўрсатди.Ислом сабаблигина араб тили бениҳоя бойиди ва ҳозиргача бутун гўзаллиги билан етиб келди.Миллиардлаб мусулмонлар араб тилидан ҳар куни фойдаланишади, яъни кунлик ибодатларни бажаришда, Қуръони Карим ва муборак ҳадисларни ўқишда ва Оллоҳга дуо қилишда.Дунёда миллионлаб одамлар Аллоҳни таниш ва Қуръоннинг маъноларини чуқурроқ англаш учун араб тилини ўрганишга интилишади.

Араб тилини ўргатиш асосан амалий машғулотлар шаклида ташкил қилинади.Бунда савол-жавоб, диалоглар тузиш, тинглаб тушуниш машқлари орқали аудиторияда чет тили муҳити яратилади. Араб тилининг ҳар бир машғулоти амалий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ислом тарихи ва маданиятига оид маълумотлар ҳам қамраб олинган ҳолда ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай маълумотлар ҳар бир мавзуга мос ҳолда бериб борилади ва Давлат Таълим Стандартларига зид бўлмаслиги шарт.

Арабтили машғулотларида араб тилини амалий эгаллашнинг барча , яъни талаффуз қилиш, эшитиш, ўқиш, ёзиш ва оғзаки нутқкўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратиш зарур. Амалий машғулотларнинг биринчи босқичини нутқ машғулотлари билан бошлаган маъқул.,яъниўқитувчимураккаб сўз ва ибораларни талаффуз қилади, талабалар такрорлайди. Ўрта босқичда эса тўлиқ гаплар ва қисқа диалоглардан фойдаланиш мумкин. Талабаларнинг тинглаб тушуниш ва гапириш кўникмаларини ривожлантириш учун ҳар бир дарсда аудио ва видео материаллардан фойдаланиш жуда фойдалидир.

Араб ёзувини ўрганишнинг талабаларда эстетик тарбияни шакллантиришдаги аҳамияти каттадир.Ўзига хослиги ва гўзаллиги билан ажралиб турувчи араб ҳарфларини ёзишни машқ қилиш орқали талабада хаттотлик қобилияти, озодалик ва диққатни жамлаш кўникмалари ривожлантирилади. Араб тилини ўқитиш жараёнида талабаларнинг тилниўрганишга қизиқишини ошириш учун хаттотликдан танловлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Ўқитишнинг юқори босқичларида талаффуз кўникмалари билан бирга тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш зарур. Бунда ўтилган мавзуга оид диалогларнинг аудио ёзуви, араб давлатлари теледастурлари ва янгиликлар дастуридан парчалардан фойдаланиш мумкин. Тинглаб бўлингач, талабалар берилган материални қанчалик тушунганини текшириш учун савол-жавоб ўтказиш керак. Дарсда аудио ва видео материаллардан фойдаланиш талаффуз ва тинглаб тушуниш кўникмасини ривожлантирибгина қолмай, балки араб тилини ўрганиш иштиёқини оширувчи муҳим фактор саналади.

Араб тили грамматикаси ўзбек тили грамматикасига қараганда анча мураккаб. Шунинг учун унинг қоидаларини тушунтирганда аниқ мантиққа таяниш керак.Масалан, қоидаларни араб терминларини қўллаган ҳолда ўзбек тилида тушунтириш ва мисоллар орқали изоҳлаш.

Янги сўзларни ва уларнинг ифодаланишини синф доскасига ёзиш муҳим.

Араб тили грамматикасини ўзлаштиришлик анчагина қийинчиликни талаб қилади. Араб тили грамматикасини талабаларга ўргатиш- уларга араб тили грамматикасини аниқ мантиқ билан тушунтиришликни талаб қилади. Шу сабаб кўпгина араб тили грамматик қоидалари мантиқий тушунча беради.

Араб тили грамматик қоидаларини тушунтиришликда, ўз она тили ёки бошқа бир чет тили билан таққослаб тушунтиришлик муҳим рол ўйнайди. Бу усул яъни бошқа чет тили грамматик қоидалари билан араб тили грамматик қоидаларини таққослашлик ўқув жараёнида жуда яхши самара беради. Аммо, таққосланаётган тилнинг грамматик қоидаларини талаба яхши ўзлаштирган бўлиши шарт.

Араб тили грамматик қоидаларини- рус тили нуқтаи назаридан тушунтиришлик тафсия этилади. Бундан ташқари мисол сифатида Қуръон ва бошқа диний манбаалардан янги грамматик қоидалар иштирок этган жумлаларни келтириш ҳам мумкин.

Умуман олганда, талабаларни араб тилидаги нутқларини ўстиришлик учун барча амалий машғулотлар араб тилида бўлиши шарт. Амалий машғулотларни араб тилида ўтқазишликни хусусиятларидан бири талабани турли томонга бепарво муносабатда бўлишига йўл қўймасликдир.

Ислом маданияти ва турли тарихий манбаалардан фойдаланиш ўқув самарадорлигини оширувчи ҳамда талабаларнинг рағбатларини оширувчи омилдир.

Исматуллаева Назира Исроил қизи

"Жўйбори Калон" ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси