25 Yanvar 2020 12:16:13 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

“ФИҚҲ”-ФАН ОЙЛИГИ

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, «мустақиллик» деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини ёш авлоднинг теран идрок этиши, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини талабаларга етказиш мақсадида билим юртида ҳар йилги анъанага айланган “Фан ойликлари” ташкил қилинган.

Фиқҳ фани Қуръони карим, суннат, ижмо ва қиёсдан шаръий ҳукмлар олиш йўлини ўргатадиган ва малакасини ҳосил қиладиган фандир шу сабабли Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида2019 йил октябрь ойи “Фиқҳ” ойлиги сифатида шу фанга қизиқишни янада ошириш, олган билимларини сарҳисоб қилиш, фан ўқитувчиларининг дарс ўтиш услубларини бойитиш ойи сифатида режалаштирилди. Ушбу кунларда билим юрти Фиқҳ фани мударрислари талабалар билан биргаликда ой давомида: “Зукколар беллашуви”, “Фиқҳий масалалар билимдони” каби илмий мунозаралар олиб боришни бошладилар. Бу муносабат билан, билим юрти фойесида “Фиқҳ”фанига оид адабиётлар намойиши ташкил этилган ҳамдаталабаларга Фиқҳ фани бўйича бир қатор саволларга жавоблар, Энг илмий салоҳияти баланд “Мусаққил ишлар” танлови каби ишлар топширилган. Шу билан бир қаторда октябрь ойида “Очиқ дарс”, ва “Фиқҳий масалалар билимдони” мавзусида беллашувга барча билим юрти мударрис ва мударрисалар таклиф қилинган.

“Жўйбори Калон” билим юрти мударрисаси Г.Бафаева.