21 Oktyabr 2019 18:35:25 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Оллоҳ Сабр қилгувчилар билан биргадир

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Оллоҳ Сабр қилгувчилар билан биргадир

Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак. Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб:«Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир», деган. Муновий: «Сабр ҳиссий ва ақлий оғирлик ва аламларга чидашдир», деган.

Сабрнинг таърифида айтилган гаплардан:

- Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир.

- Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир.

- Сабр Қуръон ва Суннат аҳкомларида собит туришдир.

- Сабр бало етганда гўзал одоб ила туришдир.

- Сабр изтироб пайтида қалбнинг собит туришидир.

САБРНИНГ ТУРЛИ ИСМЛАРИ

Сабр икки хил бўлади:

Биринчиси:Баданий сабр.

Бунда қийинчиликларни бадан ила чидалади.

У феълий - амалий бўлиши мумкин. Мисол учун, оғир ва машаққатли ишларни ва ибодатларни чидам ҳамда сабот билан адо этиш.

Яна баданиига етган оғирликни кўтариш билан ҳам бўлади. Мисол учун калтакка, оғир беморликка ёки жароҳатга чидаш

Мазкур турдаги сабр шариатга мувофиқ бўлса, мақталган иш бўлади.

Иккинчиси: Маънавий сабр. Бунда табиати тортган ва ҳавойи нафси иштаҳа қилган нарсаларга сабр қилинади. Мана шу сабр энг кучлисидир.

Худди шу сабр ўзи боғлиқ бўлган нарсага қараб турли исмлар билан аталади:

- Агар қорин ва фарж шаҳватига сабр қилиш бўлса иффат деб номланади.

- Агар дод - вой қилмасдан мусибатга чидаш бўлса, сабр дейилади.

- Агар бойликни кўтариш бўлса, ўзини тутиб олиш дейилади.

- Агар замон қийинчилигига инжиқлик қилмаслик бўлса, бағри кенглик дейилади.
- Агар майишатпарастликдан юз ўгириш бўлса, зуҳд дейилади.

- Агар оз насибага сабр қилиш бўлса, қаноат дейилади.

Сабр 3 хил бўлади:

1. Мусибатга сабр: Бир инсоннинг фарзанди ёки ота онасивафот этса ва бу мусибатга сабр қилса Оллоҳ таоло унга 300 даража мукофот беришлигини айтади. Бу ҳар бир даража осмон билан ер баробаричадир. Бу 300 даража фақат айни мусибат чоғида сабр қилганларгадир.

Аллоҳ таоло ўзининг муқаддас китобида: “Бир нарса билан – уларга қўрқув жўнатиб, ё очлик жўнатиб, ёки молларига бир нуқсон жўнатиб, ёки ўзларининг нафсларига бир зарар етказиб имтиҳон қиламиз. Мусибат келганда “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун” (Биз Аллоҳникимиз ва Аллоҳга қайтиб борамиз) деб, сўнгра сабр қилгувчиларга башорат беринг”, деб марҳамат қилади.

Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади:“Сабр мусибатнинг илк лаҳзаларида (қилинади)(Муслим, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривояти.

Ҳақиқий сабр қандай бўлишини мана шу ҳадисдан билиб оламиз. Демак, банда бошига бирон юмуш тушганда илк дақиқаларда сабр қилиши, шошқалоқлик билан жазавага тушмаслиги ҳақиқий сабрдир. Зеро, мусибат эскирган сари банда уни унутиб юборади. Бундай “сабр”га ҳар кимнинг иложи етади. Сабрга мукофот олиш ва у туфайли мартабанинг кўтарилиши учун банда қийинчиликнинг аввалги босқичида, оғир вазиятда сабр қилиши ва ўзини йўқотиб қўймаслиги лозим.

Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади:“Набий (с.а.в.) қабр олдида йиғлаётган аёл олдидан ўта туриб: “Аллоҳга тақво қил ва сабрли бўл!” дедилар. У аёл: “Йўлингдан қолма. Сен бошимга тушган мусибатни қаердан билардинг”, деди. Аёл у зотни танимади. Кейин унга у зот Набий (с.а.в.) эканлари айтилганида, аёл Набий (с.а.в.) эшиклари олдига бориб, у ерда қоровулларни кўрмади. У: “Мен сизни танимабман!” деганида, Расулуллоҳ: “Албатта сабр мусибатнинг аввалги лаҳзаларида (қилинади)”, дедилар”(Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Мазкур ривоятга кўра, бир аёл вафот этган яқини қабри бошида йиғлаб ўтирганида Расулуллоҳ (с.а.в.) ўтиб қолдилар ва унга тасалли бериб, аёлни сабр қилишга чақирдилар. Сиртдан қараганда мусибатга сабр қилишдан кўра сабрли бўлишга чақириш осонроқ туюлади. Аёл ҳам шу нуқтаи назардан Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларига эътироз билдириб, жаҳл ва ғазаб таъсирида, мусибатга учраган сен эмас, менман, сен дардимни қаердан ҳам тушунардинг, қабилида жавоб қайтарди. Ўша аёл Набий (с.а.в.)ни танимаган, агар таниганида у зотга бу оҳангда гапирмасди. Аёл кейин билса, тасалли берган киши Расулуллоҳ эканлар. Ўша аёл у зотнинг уйларига бориб, танимаганини айтади ва узр сўраган бўлади. Шунда Расули акрам мусибатнинг илк дақиқаларида сабр қилиш лозимлиги ва вақт ўтганидан кейинги “сабр” аҳамиятсизлигини билдирдилар.

Абу Салама ал-Ҳимсийдан ривоят қилинади:“Айтиладики, ҳар бир мусибат ва ҳар бир тўқнашувнинг илк дақиқаларида сабр қилиш лозим. Ким рози бўлса, унга ҳам розилик бўлади. Ким норози бўлса, унга ғазаб қилинади”(Вакиъ “Зуҳд”да ривоят қилган).

Мусибат илк дақиқаларида банданинг ҳолатини билиши орқали ким тақдирдан рози ёки норозилиги маълум бўлади. Ким Аллоҳнинг қадаридан рози бўлса, мусибатга сабр қилса, Аллоҳ ҳам ўша бандадан рози бўлади. Қайси банда Аллоҳ тақдиридан норози бўлса, ғазабланса, Аллоҳни ҳам унга ғазаб қилади.

2. Тоатдаги сабр: Қишнинг совуқ кунларида таҳоратни қўймаслик, ёзнинг жазирамасида жамоат намозларида қоим бўлишлик, қийин кунларда рўза тутишлик, ва ёмон инсонларнинг маломатарига Аллоҳ йўлида сабр қилишлик. Бу машаққатларга сабр қилгани учун Аллоҳ таоллоҳ 600 даража мукофот беради. Демак бундай сабр ҳаттоки, мусибатга сабр қилишдан ҳам устунроқ экан.

3. Маъсиятдаги сабр: Бирор бир гуноҳ содир бўлаётгандаги сабр. Бундай сабрга Аллоҳ таоло 900 даража мукофот беради. Шу ерда бир ҳикояни келтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шаҳарда элак сотувчи йигитни бир гўзал аёл чақириб, барча элакларни сотиб олишини айтиб, уни уйига киргизди ва эшикларни маҳкамлади. Шунда йигит ҳайрон бўлди-да, бу қандай ҳолатлигини сўради. У аёл эса мана шу йигитга ошиқлигини айтиб уни нафсини қондиришини талаб қилди, йўқса бақириб йигитга туҳмат қилишини айтди. Шунда ноилож қолган йигит рози бўлди ва 2 ракат намоз ўқишлик учун рухсат сўради. Аёл рози бўлди ва уни юқоридаги болохонага олиб чиқди. Йигит тақводор бўлганлиги учун бир лаҳзалик лаззат учун бутун ибодатларини ҳабада қилишни хоҳламади ва Аллоҳга таваккал қилиб баланддан пастга сакради. Аллоҳнинг қудрати билан йигит ерга тушмасдан Аллоҳнинг фаришталари уни ушлаб олишди ва йигитга зарар етмади.

Аллоҳ бир бандага юборган мусибати орқали шу бандани ҳам имтиҳон қилади, ҳам сабр қилгани учун ажр беради, ёки гуноҳларга каффорат қилади. Банда ибодат билан етолмаган бир олийлик бор, мана шу олийликка қачонки мусибат келганда сабр қилсагина етар экан.

Албатта Аллоҳ ўта раҳмли зотдир. У бандаларига ҳеч қачон ёмонлик ва жабрни раво кўрмайди, аксинча, ҳар бир ишни бандасининг фойдаси учун қилади. Аммо инсон бесабр бўлганлиги учун ҳамбуни ўз вақтида англаб етолмайди. Қанчадан қанча пайғамбарлар ва авлиёлар сабрлари туфайли олий мақомларга эришдилар.Уларнинг ҳар қандай мусибат ва қийинчиликларгаматонат билан сабр қилишларининг сабаби – Аллоҳ таолога бўлган қаттиқ муҳаббатлари ва ишончларидир. У зотлар Аллоҳ таолонинг қазои қадарига рози бўлиб, жамики кўнгилсизликларни осон енгиб ўтдилар. Албатта,бу ҳам бўлса- Сабрнинг ёрдамида.

Аллоҳ таборак ва таоло ҳарбиримизнисабр аҳлидан қилсин иншаоллоҳ.

Чор Бакр” жоме масжиди имом

хатиби Азизхўжа Иноятов