19 Sentyabr 2019 18:24:05 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

​“Халқимнинг дардига дармон бўлинг”

Дунёдаги бошқа юртлар қатори кўҳна Моварроунаҳр тупроғида ҳам қанчадан қанча ҳокимлар, подшоҳлар ўтган. Шулар орасидан энг забардаст, кенг ва қудратли, кўркам ва давомли давлатга эга бўлган ҳукмдор бу Амир Темурдир. Амир Темур — буюк шахс: кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, эл-юртини севган ва уни машҳури - жаҳон қилган инсон. Буюк саркарда Амир Темур ибн Тарағай ибн Амир Барқул 1336 йилнинг 9 апрелида ўша пайтларда Кеш (Шаҳрисабз)га қарашли Хўжа Илғор (бу қишлок ҳозир Яккабоғ туманига қарайди) қишлоғида таваллуд топди.

Буюк саркарда, давлат арбоби, ўзбек халқини бирлаштириб марказлашган мамлакат барпо этган буюк инсоннинг хотирасини ёд этиб, буюк бобокалонимиз руҳларини шод этмоқ ҳамда аждодларимиз босиб ўтган тарихий воқеликни эсга олиш, руҳий ва маънавий мададини англаш мақсадида Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида билим юрти мударрисалари ва талабалари иштирокида, “Китоблар тақдимоти” -“Халқимнинг дардига дармон бўлинг” тадбир ўтказилди. Ушбу хотира дарсидабилим юртининг 1 - курс талабалари фаол иштирок этди.

Тадбирни билим тарих фани ўқитувчиси:- Раҳмонова Мавлуда Абдусамадовна ташкил этилган китоблар тақдимотида талаба ва ўқитувчиларни таништириш билан бир қаторда Буюк бобокалонимиз ўғилларига қилган васиятининг ҳам катта аҳамияти тўғрисида тўхталиб, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг раҳнамоликларида олиб борилаётган қатор ислоҳотлар, саъй - ҳаракатларни ҳам санаб ўтдилар.

Амир Темурнинг тарих олдидаги хизмати бениҳоят катта. У мамлакатда кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди, марказлашган йирик давлатга асос солди. Бу билан зироатчилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. Бугун «Темур ва темурийлар давлати», «темурийлар маданияти», «Улуғбек ва Самарқанд астрономия мактаби», «Навоий» ва «Бобур» каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекларнинг, балки бутун дунё халқларининг тарихи саҳифаларида учратар эканмиз, уларнинг заминида Амир Темурнинг улкан хизматлари ётишини назарда тутишимиз лозим. Шу билан бирга Амир Темур бир қатор халқлар ва юртларга мустамлакачиликдан озод бўлишда ёрдам берди. Туркистон заминини зироатчилик, ҳунармандчилик, илм-фан ва маданият ривожланган илғор мамлакатга айлантирди. Амир Темурнинг саъй-ҳаракати билан обод этилган шаҳарлар, касабалар, қишлоқларни, Шахрисабз, Самарканд, Бухоро, Ясси (Туркистон) сингари шаҳарларда қад кўтарган олий иморатларни айтмайсизми?! Уларнинг баъзилари ҳозир ҳам шаҳарларимизга кўрк бўлиб турибди.

Тадбир давомида билим юрти талабалари Амир Темур ҳақида буюк шахсларнинг фикрларидан намуналар келтиришди. 1 курс талабалари “Амир Темур ўгитлари” китобидан лавҳалар ўқиб беришди. Тадбир сўнгида талабаларнинг билимини синовдан ўтказиш мақсадида бобокалонимиз ҳаёти ва тарихимиз ҳақида тузилган викторина саволлари берилди. Билим юрти талабалари саволларга фаоллик кўрсатиб, тўлиқ ва аниқ қилиб жавоб бердилар. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Улуғ бобоколонимизнинг руҳи бизни доим қўллаб-қувватласин.

Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси: Г.Бафаева.