19 Sentyabr 2019 18:09:46 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Билим юртига ташриф

Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Бухоро шаҳримизда I Халқаро зиёрат туризми форуми бўлиб ўтмоқда.

Ушбу йирик форум доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама марказида бўлади. Мамлакатда туризм соҳасини ислоҳ қилиш самараси сифатида юзага келган имкониятларга оид тақдимотлар уюштирилмоқда. Ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида музокаралар ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, таниқли уламолар, жойлардаги бош имом-хатиблар, диний таълим муассасалари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Шу билан биргаликда 21 февраль куни “Жўйбори Калон” ўрта махсус ислом билим юртига ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, диний идора вакиллари “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов ва вилоят бош имом – хатиби Ж.Элов ташриф буюрди. Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва билим юрти устозлари ҳамда талабалари билан учрашув ўтказилди. Муфтий билим юртида таълим олаётган талаба ёшлар билан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, мамлакатимизда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолати хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, ҳақида суҳбат қилдилар. Билим юрти қурилиш ишлари, қайта таъмирланган ўқув хоналар, кутубхона, ошхона, таҳоратхоналар ва мадрасининг маъмурий хоналари фаолияти ҳамда ётоқхонадаги шароитлар билан танишиб чиқди.

Муфтий ҳазратлари учрашув сўнгида билим даргоҳида меҳнат қилаётган педагог – ходимлар ва таълим олаётган талабалар ҳамда билим юрти ободонлиги йўлида беғараз ёрдам кўрсатаётган ҳомийлар ҳаққига дуою ҳайрлар қилди.

Билим юрти маънавият ва маърифат

ишлари бўйича мудир ўринбосари

Рохат Муҳаммадшоева