19 Sentyabr 2019 17:56:41 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

​ Дўстлик ва садокат хакида

Дўстлик ва садокат хакида

dustlik

Дўстлик ва садокат тушунчалари бир-бирига маънодош ва бир – бирига чамбарчас боғлик бўлган сўзлардир. Тўғрироғи, садоқат бу – дўстлик дегани, дўстлик эса садоқат демакдир. Зеро, араб тилидан кириб келган садоқат сўзи дўстлик маъносини ифода қилади. Чунки, ҳакикий дўст садоқатли бўлади. Содиқ дўст деган сўз ҳам шундан келиб чиққан. Садоқат – дўстлик киши учун насиб қилиши мумкин бўлган неъматларнинг энг яхшиларидан биридир, деб айтсак хато қилмаган бўламиз. Бу неъматни факат хақиқий дўсти бор одамгина тўлаконли ҳис қила олади.

Садоқат – дўстлик сидқ сўзидан олинган. “Сидқ” эса ротгўйлик, самимият ва вафодорликни англатади. Зеро, дўст дўстига нисбатан ростгўй, самимий ва вафодор бўлади.

Дўстлик тушунчасининг мазмун моҳияти ҳакида донишманд кишилар, олиму фозиллар томонидан кўплаб сўзлар айтилган бўлиб, уларнинг баъзиларини сиз азизлар билан баҳам кўрамиз.

– Дўстликшундай бир дарахтдирки, уруги вафо, шохлари умид, япроклари саодатдир.

– Дўстлик бир шахардирки, калити вафо, ахолиси эса вафодорлардир.

– Дўстлик усиз инсон яшай олмайдиган куч-кувват манбаидир.

– Дўстлик икки шахснинг гуёки бир шахс сифатида бирлашиб кетиши ва ягона фикрни узида ташимогидир.

– Дўстлик у оркали киши уз дардини чикариб юбориб, енгил нафас оладиган бир туйнукдир.

–Дўстлик узга учун уз манфаатларини курбон килиш, фидокор булиш хамда худбинлик иллатидан озод булишдир.

Дўстлик ва садокат вафодорлик ва фидокорлик тушунчаларига туташ булган туйгудир. Хиёнат унга буткул бегона. Хакикий дуст дустига хечкачон хиёнатда булмайди.

Дўстлик, якин кишининг хиёнати жуда огир ва аламли булади. Уни калбдан буткул учириб юбориш мушкул. Дуст томонидан етказилган кичик азият хам зохирдан кичик булиб курингани билан аслида катта булиб, калбда чукур жарохат колдиради. Чунки, дусттан жафонинг каттаси хам, кичиги хам кутилмайди. Наинки жафо, балки, кандайдир эътиборсизлик, бемехрлик хам дуст билинувчи кишидан содир булиши кунгилга огир ботади. Донишмандлардан бири шунга ишора килиб: “душманларим тош отди, парво килмадим. Дустларим отган гулдан бошим ёрилди”, деган экан. Демак, инсон узига якин булмаган, дўст ҳисобламаган одамлардан етадиган азиятларга улар ҳарчанд катта ва оғир булмасин, бардош бериши мумкин. Аммо, дуст деб билган инсондан содир буладиган кичик азиятни узига каттик олар экан.

Дўст, ога – ини шуниси билан хам дустки, у дустининг ахволини айтмаса хам сезади, унинг эхтиёжини уз эхтиёжидан устун куяди. Дустининг дарди билан уз дардидан кура купрок огрийди. Унинг ташвиши билан яшайди. Хакикий дўстлик куёш ботиши каби гойиб булмайди, корнинг эришидек эриб кетмайди. У хечкачон улмайди. Илло, калбдаги мухаббат улсагина улиши мумкин. Дўстлик бу иймон аломати. У виждонни маскан тутади, хеч кандай мезонда улчанмайди. Уни моддий киймат билан бахолаш мумкин эмас.

Хакикий дуст бирор утиришга келиб колсангиз, дарров сизга жой беради. Куришганда биринчи булиб салом беради. Мабодо, ишингиз тушса кувонч ва шодлик билан хожатингизни раво килиш йулида елиб-югуради. У узига яхши курган нарсасини сизга хам яхши куради. Хатто сизни узидан устун куяди. Доим сизга яхшиликни раво куради. Хакикий дуст бирор моддий ёки маънавий манфаатни кузламаган холда сизни Аллох учун яхши куради. У хаётингиз тукин-сочинлигида хам, машаккатли пайтида хам, шодликда хам, кайгуда хам, кенгчилигу торчиликда хам ёнингизда туради. Хакикий дуст айбингни курса, танхоликда насихат килади. Яхши ишингизни устидан чикса, шижоатлантиради. Эзгу ишларни амалга оширишингизда кумакчи булади. Чин дуст сиз хакингизда доимо яхши фикрда булади. Бордию унга нисбатан хатоликка йул куйсангиз хам бунинг учун узр топади. Кечириб кетади.

Она замин факат маълум мавсумлардагина мева берса, дустлик меваси хар лахзада терилади. Хакимлардан бири дустликни шамсияга (зонтик) менгзатади. Ёмгир кучайган сари соябонга эхтиёж ортганидек, мусибат ва мушкилот ёмгирлари бошингиз узра шиддатли тус олгани сари дустлик шамсиясига хам эхтиёжингиз кучаяверади. “Ёмгир”дан соябон булмаган дуст дуст эмас. У шунчаки, таниш -билишлардан биридир.

Хакикий дуст шундай кишики, у билан бирга булсангиз, худди ёлгиз холда булганингиздек узингизни бетакаллуф тутасиз. У кайсидир камчилигингиз туфайли сиздан юз угириб кетмайди. Йигингиз учун йиглайди, шодлигингиз учун кувнайди. Узрингизни кабул килади, хатоингизни кечиради ва йуклигингизда хам сизга вафодорликни саклайди, кам – кустингизни тулдиради.

Эхтимол, хаётингиз давомида шундай дустни учратарсиз, эхтимол учратмассиз. Аммо дунё бундай кишилардан холи эмас. Имом Шофеий (р.х): “агар дунёда содик дуст булмаса, бундай дунёга алвидо булсин!”, деган эдилар. Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) муборак бир хадисларида “мумин киши дуст булади ва дуст килинади. На дуст буладиган, на дуст килинадиган инсонда яхшилик йук!”, деганлар (Имом Ахмад ва Баззор ривояти).

Динимиз дустлик дини. Унда худбинлик кораланади. Аксинча, узгалар манфаатини уз манфаатидан устун куйиш каби олийжаноб хислатлар таргиб ва тараннум этилади. Оламларга рахмат булиб келган Пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломнинг хаёт йулларига ва У зотнинг сахобалари хаётига назар солар эканмиз, куз унгимизда дустлик тушунчаси узининг бор – буйи билан гавдаланади.

Саййидимиз Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам)нинг йигирма уч йиллик пайгамбарлик хаётлари мобайнида дунёдаги мазкур тушунча кайта жонланди, барк уриб яшнади ва оламни гузалликка буркади, десак айни хакикатни айтган буламиз. Ёри Гор деб ном олган Абу Бакр Сиддикнинг уз дустига курсатган мисли курилмаган жонфидоликлари, бир умр азон айтиб одамларни хушнуд килиб келган Билолнинг дусти вафотидан сунг азон айтолмай колиши, хатто дустининг шахридан узокларга кетиб колиши ва бошка куплаб муъжизавор, акл бовар килмас даражадаги садокат намуналари нимадан далолат беради?! Дустликдан эмасми?!

Донишмандлардан бири айтади: “менинг кузларим учун дустларим манзарасидан – да махбуброк нарса йук. Кулокларим учун дустларим сафардан кайтгани хакидаги хушхабардан – да яхширок рохат берадиган мусика йук”.

Имом Газзолий “Ихёу улуми – д – дин” асарида дустликни уч мартабага булади. Биринчи, энг куйи мартабадаги дустлик шундан иборатки, дуст уз дустига худди кулига муомала килгандек муомалада булади. Яъни, хожа кулини худди узи каби таъминламаса хам аммо, оч – ялангоч булиб колмайдиган даражада уртача ейиш – ичиши ва уртача кийиниши, ётоги ва касал булиб колса даволанишини таъминлаганидек, дустини оч ва юпун холда колдирмайди, касал булганини эшитгач, билиб туриб, улиб кетишига караб турмайди.

Иккинчи мартабадаги дустликда дуст узига кандай караса, дустига хам шундай карайди. Узи учун яхши курган нарсани дустига хам илинади. Бу биринчи мартабадан юкорирок албатта. Учинчи олий мартабадаги дустлик эса киши уз дустининг эхтиёжини узиникидан устун куйишида акс этади. У узи учун яхши курган нарсасини энди узига эмас, дустига бериб, уни узидан ийсор этади.

Хозирги моддиёт ва бошка турли хил муаммолар гирдобида колган хамда жамоавийликдан кура фардийлик (индивидуализм) тобора кишилар онгига хукмрон булиб колётган бу асримизда юкоридаги мисолда келтирилган дустлик мартабаларининг энг пастки даражасини хам топиш борган сари амримахол булиб бормокда. Лекин, аввалрок айтганимиздек, дунёда чин дустлик хали хам бор. У завол топмаган. Факат, инсон чин дустни топиш учун аввал узи кимгадир дуст булишга харакат килмоги максадга мувофикдир.

Яна мазкур асарни укир эканмиз дустлик тушунчаси ва у такозо килувчи мажбуриятлар борасида ажиб сузларга дуч келамиз: “агар дустингга бирор хожатинг тушадиган булса, буни унга айт. Мабодо унда хечкандай харакат курмасанг, яна бир марта эслат, зеро, инсон унутувчидир. Эхтимол ёдидан кутарилгандир. Агар яна эсидан чикиб колса, яна эслат. Бордию, шунда хам сенинг эхтиёжинг буйича унда хечкандай харакат сезмасанг, унга турт марта такбир айтгинда, йулингда давом этавер. Зеро, у кимса улик экан” (“Ихёу улуми – д – дийн”). Демак, дуст факат улик холда булсагина дустининг шикоятини тингламас, унга ёрдам кулини чузмас экан. Тирик була туриб, дусти учун югуриб – елмаган инсон хам улик макомида буларкан.

Ибн Шубрума айтади: “Дустингга бирор хожатинг юзасидан илтимос килганингда у хожатингни раво килиш учун узини заррача хам кийнамаса, тахорат килиб, турт такбир айт ва уни уликлардан деб хисоблайвер”. Ийсор яъни узганинг эхтиёжини уз эхтиёжидан устун куйиш ва фидокорлик тушунчаси мусулмонликнинг юксак фазилатларидан бири саналади. Шонли утмишимиз ийсор ва фидокорликнинг гузал намуналарини уз ичига олган ибратли вокеалар билан тарих сахифаларига зеб берган.

Аммо, бугунги кунга келиб, бу нарсалар купчилик учун тарихда колиб кетган хикоялардек туюлади. Оммавий маданият ва глобаллашув дунё халкларига узининг салбий, яна хам тугрироги халокатли таъсирини утказаётган асримизда худбинлик ва манфаатпарастлик кишилар табиатига голиб келаётгани сир эмас. Одамлар “мендан кейин туфон булмайдими?!”, деган гарбона дунёкарашни узларига шиор килиб олганлар. Бу эса жамият бирлигига путур етказадиган хатарли тушунчадир. Холбуки, жаноб Пайгамбаримиз алайхиссалом куплаб муборак хадисларида мусулмонларни бир жасадга ухшатганлар. Киши узига яхши курган нарсасини биродарига хам раво курмагунча комил мумин булолмаслигини таъкидлаганлар. Анас ибн Молик разияллоху анхудан ривоят килинган бир хадисда Набий алайхиссалом шундай мархамат киладилар: “то узига яхши курган нарсани дусти учун хам яхши курмагунча бирортангиз (комил) мумин булолмайсиз!”, (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак набавий угит борасида тафаккур юритилса, ундан олам – олам маъно ва сабоклар балкиб чикади. Динимиз кишиларнинг Аллох билан булган алокаларини тиклашга буюрганидек, узаро инсоний алока ва ришталарни хам гузал равишда тартибга солишга чакиради. Хатто комил иймонга эришиш учун мазкур инсоний алокаларни камолотга етказиш шарт килинади. Ана шунда жамиятда иноклик, тотувлик хукм суради. Фозил жамият вужудга келади. Бу эса харбир шахс бошка шахс манфаати учун уз манфаати йулида харакат килганидек харакат килиши оркалигина юзага келиши мумкин.

Иймоний камолотга эришишни истаган киши узи учун яхши курган нарсани бошкаларга хам раво куриши лозим. Бу эса кишидан огир мехнат талаб этадиган нафс тарбиясини такозо килади. Зеро, узи учун севимли булган нарсани бошкалар учун хам севиш даражасига эришиш учун инсон кечиримлилик, саховат, олийжаноблик, хожатбарорлик каби уз хулки ва табиатини олий киладиган фазилатлар касб этишга интилиши, айни чогда худбинлик, хасад, кибр, кизганчиклик, узгаларни тахкирлаш, хусуматчилик каби тубан хислатлардан калбини поклашга харакат килмоги лозим. Мазкур хадисга амал килган одам хаммага яхшиликни раво куради. Узга диндагиларга хам ёмон окибатни согинмайди. Хечкимни шахси учун ёмон курмайди. Балки, барчани дунё ва охиратда саодатга эришишига орзуманд булади.

Узига яхши курган нарсани бировга хам насиб булишини яхши куриш утган улугларимизга жуда хам таниш булган тушунча эди. Абдуллох ибн Аббос (разияллоху анху)дан ривоят килинишича Абдуллох ибн Масъуд (разияллоху анху): “Аллохнинг китобидан бирорта оятни укисам, яхшиликни бошкаларга хам раво куриш юзасидан канийди хамма одамлар уша оятни мен каби билсалар эди, дея орзу киламан. Агар бирор кишлокда ёмгир ёгиб, ут – улан ва мева – чевалар сероб булганини эшитсам, гарчи уша кишлокда менинг чорваларим булмаса хам улар учун албатта хурсанд буламан”, дер эдилар.

Сузимиз сунгида Аллох таолодан гузал ва жонажон юртимизнинг тинчлик – саломатлиги давомий булишини, юртдошларимизнинг узаро тотувлиги янада мустахкам булишини сураб коламиз. Парвардигори олам барчамизга чин дустлик ва садокат каби олий фазилатлар насиб этсин!

Жўйбори Калон ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси М.Мўминова