21 Oktyabr 2019 17:18:53 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

рамазон муборак

Рамазон муборак

Жорий йилнинг 17 май куни яъни Рамазони шарифнинг илк онларини байрамона шукуҳда кутиб олиш мақсадида“Жуйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида барча курс талабалари иштирокида “Рамазон муборак”рукни остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Дастлаб, билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир муовини Ҳ.Ҳалимова тадбирниҳамду сано ва салоту саломлар ила очиб 2-курс талабаларини рамазоннинг фазилатлари ҳақида тайёрлаб келган чиқишлари учун даврага таклиф этди.

2-курс талабалари рўзанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини, инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатларини тиббий далиллар орқали ёритиб беришди. Шу билан бир қаторда бир қанча хорижий тилларда рамазонни мадҳ этувчи нашидалар айтиб тадбирга кўтаринкилик кайфиятини улашдилар.

Рўза тутишликка доир фатво ҳамда далилларни ифода этувчи кун тартибини билим юрти 3-курс талабалари ифода этишди. Қуръони карим оятларидан, ҳадиси шарифлардан ва уламоларнинг фатволаридан намуналар эшитувчиларга тушинарли ҳолда баён этилди. Саҳарлик ва ифторлик учун инсон саломатлигига фойдали бўлган истеъмол маҳсулотларига оид видео ролик тингловчилар диққатини тортди.

4-курс талабалари томонидан тайёрланган рўзага оид жумбоқли саволлар давра суҳбати иштирокчилари орасида қизғинлик ва жонланишга сабаб бўлди.

Рўзанинг макруҳларини сананг. Масжидда ифтор қилса бўладими? Мусофирнинг рўза тутиши қандай бўлади каби бирқанча саволларга билим юрти талабалари тезкорлик, аниқлик ва далиллар билан пухта жавоблар беришлари давра суҳбати савиясини янада бойитди.

1-курс талабалари томонидан ижро этилган “Ироқ ўлкасида содир бўлган воқеа” мавзусидаги саҳна кўриниши ўтирганлар кўзини ёшгатўлдирди. Воқеа тафсилотларибир мискин аёлнинг муҳтожлиги туфайли пул сўраши ва машинасига ғилдирак олиш учун рўзғордан чегирилган пулларини у аёлга берган шофёрнинг мисли кўрилмаган тқдирланиши маҳорат билан ижро этилди.

Тадбир ташкилотчиси Ҳ.Ҳалимова тадбир сўнгида Ўзбекистон мусулмонлар идораси томонидан белгиланган 2018 йилги закот, фитр садақаси ва фидя бўйича маълумот билан давра суҳбатидагиларни таништирди. Давра суҳбатига фаол иштирок этган талабаларни эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар сизлар ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз” (Бақара 183-184) дегани айтилиб барчаларимизни тақводорларнинг пешволари бўлишлик насиб этсиндея хулолоса қилинди.

Билим юрти мудири А.Иноятов Қуръони карим тиловатидан кейин хайрли дуолар қилиб талабаларга рамазон ойида амалга оширган хайрли ишларнинг ҳисобиниҳар ким ўзи учун йиғса ва келажакда қиладиган ишлари билан солиштирса аввалгисиданда хайрлироқ натижаларга эришганлигидан масрур бўлади. Шундай экан сиз ҳам имконингиз етгунича яхшилик қилиб унинг ҳисобини олиб боринг ва келажакда тақво бобида юксаклик чўққиларига эришасиз иншааллоҳ, дея тадбирни якунлади.

Билим юрти ўқитувчиси: Мунира Хўжаева