19 Sentyabr 2019 17:24:08 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Бухоро шаҳар аёл-қизлар ўртасида Ҳадис мусобақасининг ғолиблари аниқланди

Бухоро шаҳар аёл-қизлар ўртасида бугун 5 май куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида“Ҳадиси шариф билимдони” танлови бўлиб ўтди.

Танловдабилим юрти талабалари ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган 32 нафар аёл-қизлар иштирок этдилар.

Бу мусобақада илм толибалари ҳадиси шарифни қанчалик севиши, Пайғамбаримизни суннатларига қай тарзда амал қилишлари, ҳадиснинг қадрига, бу илм тарихини қанчалик билишларига, хуллас,ўзларининг иқтидору-салоҳиятларини, зукколигу ҳозир жавобликларини намойиш қилишлари сарҳисоби бўлди. Албатта буларнинг барчаси муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг динимизга, маърифатимизга бўлган чексиз эътиборлари натижасининг маҳсулидир.

Биринчи-иккинчи шартлардажуда қизғин тарзда тарихий жараёнларнинг гўзал талқини бўлди.

Дастлабки шартлар якуни бўйича билим юрти мудириАзизхўжа Иноятов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Учинчи шартда ҳар бир иштирокчиси бирма-бир чиқиб, билетлар асосида мавзулар юзасидан ёддан ҳадис айтишди.

Шартлар натижалари бўйича ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаш жараёнида одилона йўл тутган ҳолда билим юртииштирокчилардан 4-курс талабасиМавлуда Шаропова ўрин, Рисолат Кадиркулова иккинчи ўринни, Малика Бақоева иккинчи ўринни, Моҳинур Фармонова учинчи ўринни эгаллашди.

Ҳадис илмига қизиқиши бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл-қизларўртасидан Ойдиной Ҳақназарова биринчи ўринни,Наргиза Ҳакимова иккинчи ўринни эгаллади.

Биринчи ўринларга муносиб деб топилган талабалар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Тадбир ғолибалари ва иштирокчилари билим юрти маъмурияти томониданфахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Беллашув қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтди ва кутилган натижани берди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини тарғиб этишда, суннати мутоҳҳарага амал қилиб, келажакда Бухорий ва Термизийлардек буюк шахсларни етказиб берувчи аёллардан бўлишларига тилакдошмиз!

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом

билим юрти Ҳадис фани мударрисаси

Маҳфуза Бозорова