19 Sentyabr 2019 17:24:02 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Жамиятда аёл-қизларнинг ўрни” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати

2018 йил 4 май куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари Марям Абдуллаева, Мунира Абубакирова ва халқаро бўлим мутахассиси Моҳира Зуфарова, Тошкент шаҳар “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти катта ўқитувчиси Гулобод Қурбонова ҳамда Бухоро вилоятбош отинойиси, доцент Гуландом Юнусова ташриф буюрдилар. Бухоро вилояти отинойиларининг билим савиясини текшириш жараёнида ЎМИ вакиллари иштирокида “Жўйбори Калон” аёл-қизлар билим юрти жамоаси билан “Жамиятда аёл-қизлар ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Билим юрти услубшуноси Ф.Сайфуллаева давра суҳбатини кириш сўзи билан очиб, билим юртига ташриф буюрган меҳмонларни талаба-қизларга таништирди ва сўз навбатини ЎМИ аёллар бўлими мутахассислари Марям Абдуллаева ва Мунира Абубакироваларга берди.

Давра суҳбатида ЎМИ мутахассислари ҳуқуқий демократик жамиятда маънавий-руҳий эркинликларга тобора кенг йўл очилаётгани, соғлом фикрли ва иродали, гўзал хулқли, солиҳ амалли аёлни камолот ва ҳидоят сари йўллаш айни кунда муҳим ва долзарб вазифа экани, ҳар бир мусулмон аёлинафақат ўзининг келажаги ва охирати учун, балки жамиятнинг келажаги, унинг фаровонлиги учун ҳам масъул инсон эканлигини ҳис қилиши лозимлиги ҳақида маъруза қилдилар.

Жумладан, Бухоро вилоятбош отинойиси, доцент Гуландом Юнусова шундай дедилар: “Оиласиз жамият, давлат бўлмагани каби, аёлсиз оилани тасаввур этиб бўлмайди. Қайси бир соҳага эътибор берилмасин аёлларимиз ўзига хос иш олиб бораётганининг, айниқса, таълим саҳасида, тиббиётда, қишлоқ хўжалиги, тикувчилик ва энг асосийси бола тарбиясида, оилада аёлнинг тутган ўрни беқиёслигининг гувоҳи бўламиз. Ҳозирги кундаги аёл қизларимиз ўртасидаги баъзи муаммолар ва уларнинг ечимида отинойилар ҳамда оила маслаҳат марказларининг аҳамияти жуда каттадир. Шунинг учун билим юртида мукаммал илм эгаллаб, келгусида олган билимларини ҳаётга тадбиқ этиб, ватанимиз равнақи учун астойдил хизмат қиладиган отинойилар чиқишини кутиб қоламиз”.

Меҳмонлар суҳбат жараёнида талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Ф.Сайфуллаева

Билим юрти услубий бирлашма раисаси.