1442 йил 3 зулқаъда | 2021 йил 12 июнь, шанба Тонг-03:41 | Қуёш-05:17 | Пешин-12:46 | Аср-17:58 | Шом-20:14 | Ҳуфтон-21:51
Тонг-03:41 | Қуёш-05:17 | Пешин-12:46 | Аср-17:58 | Шом-20:14 | Ҳуфтон-21:51

ИСЛОМ МУСАФФО ВА МЎЪТАДИЛ –ДИН.

01:13 / 08.02.2020 441

ИСЛОМ МУСАФФО ВА МЎЪТАДИЛ –ДИН.

Англиялик тарихчи, Яқин Шарқ тарихи бўйича йирик мутахассис Карен Армстронг ҳам шулардан биридир. У ўзининг «Муқаддас уруш» (Но1у Wаr)китобида дунёдаги уч илоҳий дин тарихини тадқиқ қилиб, қуйидаги изоҳни беради:«Араб тилида «ислом» сўзи «тинчлик» деган сўзнинг ўзагидан олинган, Қуръон урушни Худонинг иродасига зид ғайритабиий ҳолат сифатида қоралайди.. Ислому холиф томонни йўқотишга қаратилган боскинчилик урушларини тақиқлайди. Ислом фақат муқаррар бўлиб қолган ва ҳимояланиш учун бўладиган урушларнигина тан олади ва айрим ҳолатларда уларни одамларга қилинаётган ҳақсизлик ва азоб-уқубатларни тугатишга қаратилган эзгу мажбурият сифатида баҳолайди. (Аммо) Қуръон таълим берадики, ҳатто адолатли уруш ҳам қатъий ҳад-чегаралар ҳисобига олинган ҳолда, иложи борича инсонпарварлик йўли билан олиб борилиши керак.

Муҳаммад(с.а.в.) фақатгина Макка мушриклари билангина эмас, балки бир пайтнинг ўзида маҳаллий яҳудий қабилалари, шунингдек, яҳудийлар билан тил бириктириб, унга ҳужум қилишни режалаштирган Суриядаги насроний қабилалар билан ҳам урушишга мажбур бўлганди. Аммо бу ҳолат унинг қалбида душманларига нисбатан нафрат туғдирмади, уни «Аҳли китоблар» (насроний ва яҳудийлар)ни лаънатлашга олиб келмади. Унинг мусулмонлари ўз ҳаётларини жисмонан ҳимоя қилишга мажбур бўлишди, лекин улар ўз душманларининг динига қарши муқаддас урушга кирганлари йўқ. Муҳаммад мусулмон қўшинларига бошлиқ сифатида ўзининг озод қилган қули Зайдни насронийларга қарши урушга жўнатаётганда унга Аллоҳ йўлида мардона жанг қилишни, аммо инсонпарварликни унутмасликни буюрган. Улар диний хизматчиларни, роҳиб ва роҳибаларни безовта қилишмасди, урушда қатнашмаётган, бемажол одамлар, аёллар, ёш болалар, кексаларни нишонга олмас, уларга зарар етказмасди. Улар тинч фуқароларни, аҳолини ўлдиришмаган, бино ва уй-жойлардан ҳеч бирини вайрон қилишмаган...»

Илмий манбалар Ўзбекистон - илк диний қараш ва тасаввурлар юзага келган энг қадимий ўлкалардан бири эканидан далолат беради. Ўлкамизда қадим замонларданоқ зардуштийлик, буддизм, яҳудийлик, насронийлик каби мураккаб идеологик тизимга эга бўлган. Динлар тинч-тотув фаолият олиб борганлар.

Минг йиллар мобайнида Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари ту-ташган, тинч-тотув яшаган марказ бўлиб келди. Этник сабр-тоқат, бағрикенглик ҳаёт бўронларидан омон қолиш ва ривожланиш учун зарур табиий меъёрларга айланди. Ҳатто бу ҳудудларни босиб олганлар ҳам Марказий Осиё халқларининг маданияти олдида бош эгибгина қолмай, унинг энг қимматбаҳо анъаналарини, шу ҳудудда мавжуд бўлган давлатчилик анъаналарини авайлаб қабул қилганлар.

Айни шу заминда кўп асрлар мобайнида жаҳон маданиятлари дунё миқёсида бир-бирини бойитган. Бу ерда кўчманчи халқлар ўтроқ халқлар билан, эронлик қабилалар билан, мусулмонлар насронийлар ва яҳудийлар билан кўп асрлар бирга яшаб келганлар. Сўнгги икки аср давомида ҳам ўзларини «маданиятли» ва «маърифатли» ҳисоблаб келган давлатлар оммавий қирғинлар ва диний таъқиблар билан ўзларига доғ туширган бир пайтда, Ўзбекистон замини халқлар ва маданиятлар тинч жойлашган бир жойгина бўлиб қолмай, балки қувғин қилинган халқларга бошпана ҳам берди».

Ҳеч кимга сир эмаски, бугунги кунда турли динлар ва маданиятларга мансуб давлатлар ўзаро яқинлашмоқда. Бу ҳол улар орасидаги ижтимоий, маданий ва диний соҳалардаги доимий мулоқотларни тақозо этмоқда. Шу мақсаддан келиб чиқиб 1945 йилда БМТ устави «сабр-тоқатли бўлиш ва жаҳонда яхши қўшнилар сифатида биргаликда яшаш ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш учун саъй ҳаракатларимизни бирлаштириш»ни ўз мақсадларидан бири деб эълон қилди. 1981 йил 25 ноябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 361 55-резолюцияси дин ёки эътиқодга асосланган сабр-тоқатсизлик ва камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги декларацияни эълон қилди.

Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига фавқулодда ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ислом давлатларида яҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамиша тўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинлиқда яшаб келганлар.

Мусулмонлар ҳар томонлама бошқаларга ўрнак бўлишлари керак. Бу динимиз амридир. Қолаверса инсоний бурчимиз эканлигини бир дам бўлсада унутмайлик.

Халифаликни Абу Бакрдан (р.а.) қабул қилиб олган халифа ҳазрати Умар (р.а.) ўзининг ўзга динларга ҳайрихоҳлиги, раҳм-шафқатлилиги ва адолат- парварлилиги билан Ислом дунёсидан ташқарида ҳам маълум ва машҳур эди. У араб халифалигига қўшилган ерларнинг халқлари билан Исломнинг чинакам адолатпарвар дин эканлигига хайрихоҳлигига мисол бўла оладиган турли битимларни тузди. Масалан, Қуддус ва Лудда насронийлари билан имзоланган хавфсизлик декларациясига мувофиқ шаҳардаги черковлар бузиб ташланмаслиги, мусулмонлар насронийларнинг ибодатхоналарини босиб олмаслиги ва уларда ўзининг ибодатларини амалга оширмаслиги кафолатланганди. Ана шундай шароитлар Байтлаҳм (Вифлеем) насроний-ларига ҳам яратиб берилганди. Ктесифон (ал-Мадаин) шаҳри халифаликка қўшиб олингандан сўнг Несториан патриархи Иешуайб II га (650-660) берилган хавфсизлик Декларацияси ҳам черковларнинг бутунлигини асраб қолишни ва мавжуд биноларнинг бирортасини ҳам масжидга айлантирмаслик мажбуриятини кўзда тутганди... Халифа ҳазрати Умар (р.а.) ўз мажбуриятларига содиқ қолди. Шаҳар фатҳ этилгандан сўнг кўп ўтмай Нестариан патриархи Иешуайб II нинг ўз дўстига ёзган мактуби ҳатто насронийларнинг ўзлари ҳам мусулмон ҳукмдорларнинг аҳли китобларга адолат ва хайрихоҳлик билан муносабатда бўлганларини тан олишганига ёрқин далил бўлиб хизмат қилади:

Худо ўзининг иродасини ато этган... бу араблар бизга ҳеч қандай зарар етказишмади. Ҳақиқатдан улар бизнинг динимизга, руҳларимизга, черков ва монастирларимизга ҳурмат билан қарашди...

Мана шундай буюк ахлоқ, маънавий гўзал бир дин вакили бўлганлигимиз учун шукроналар қилиб, тинчлик ва ўзаро бағрикенгликни дардавом бўлишлиги учун қўлмиздан келганича ҳаракат қилиб келишимиз ҳозирги кун талабидир. Мамлакатимизда олиб борилаётган барча диний ислохотларнинг замирида, давлатимизнинг юксалиши, ҳалқимизнинг тинч осуда ҳаёт кечириши мақсади борлигини унутмаслигимиз шарт.

Бухоро шаҳар Жўйбори Калон аёл

қизлар ўрта махсус ислом таълим

муаасасаси мударрисаси:Г.Бафаева

Мавзуга оид мақолалар
Янгиликлар
Бухорои Шариф
Энг кўп кўрилган мақолалар