1442 йил 8 рабиъул аввал | 2020 йил 24 октябрь, шанба Тонг-05:54 | Қуёш-07:10 | Пешин-12:26 | Аср-16:00 | Шом-17:41 | Ҳуфтон-18:57
Тонг-05:54 | Қуёш-07:10 | Пешин-12:26 | Аср-16:00 | Шом-17:41 | Ҳуфтон-18:57

Қон чиқиши таҳоратни бузадими?

19:56 / 01 октябрь 50

      Шу кунларда, афсуски, бир минг икки юз йил олдин ҳал бўлган ва ҳамма ўз мазҳабига  тинчгина эргашиб келаётган масала ҳанафийлар мутлоқ кўпчилик бўлган халқимиз орасида янгидан кўтарилиб, одамлар ўртасида низога сабаб бўлмоқда.Модомики, бу иккиламчи фаръий масала  бирламчига айлантирилиб, ўртага қўйилган экан, мен ушбу масалада икки тамоннинг қовлини таҳлил қилиб, нега биз ҳанафийлар бадандан чиққан қон таҳоратни бузишни айтишимизни баён қилиб беришни лозим билдим.

   Аввало уммат ижмосига назар ташлайдиган бўлсак. Уларнинг наздида икки махраждан чиққан қон агар касаллик сабаб чиқмаса,таҳоратни кетказади.Касаллик сабаб чиқса, моликийларда таҳоратни кетказмайди деган қавл бор.

Баданнинг икки махражидан бошқа жойдан чиққан нажосат-қон ва бошқаси таҳоратни бўзади.Бу ҳанафий ва ҳанбалийларнинг мазҳаби.Бу қавулни жаннатга тушиши башорат қилинган ўн  саҳоба ва тобеийлар ва киборлардан зикр қилинган.

Моликий ва шофеийларда агар икки махраж бирор касаллик билан ёпилиб кетмаган ҳолда қориндаги бирор ярадан ғоит келса, таҳорат бузилмайди.Шу билан бирга, бадандан қон оқса оғизни тўлдириб қайт қилса, жуда кўп миқдорда йиринг оқиб келса, бўларнинг ҳеч бири сабаб таҳорат бузилмайди.

Бунга уларнинг далили:”Расулуллоҳ (с.а.в) қайт қилдилар ва таҳоратларини янгиламадилар”.

Савбон (р.а) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в) ҳижома қилдирдилар ва таҳоратларини янгиламай, ҳижома жойини ювиш билан кифояландилар.

Ушбу далилларга ҳанафий ва ҳанбалийларнинг далили: Биринчи ҳадис ғариб,машҳурга зид бўлса олинмайди.Қолаверса, бу ҳадисни уламолар заиф деган.Иккинчи ҳадисни мутлақо асли йўқ.

Бизнинг далилимиз:

Оиша онамизнинг ҳадислари:”Агар бирингиз намоз ўқиётганида қайт қилса ёки бурнидан қон келса, таҳоратни янгилаб келсин ва намозини давом эттирсин”.Бу ҳадисни Имом Таҳовий ва Имом Можа ривоят қилганлар.

Иккала мазҳаб ҳам қадимдан маълум экан, агар аксар саҳобалар ва аҳли суннанинг энг буюк икки имомлари имом Абу Ҳанифа ва Имом Аҳмад қон ва бошқа нажосатлар баданнинг бошқа жойидан оқиб чиқиши таҳоратни бузади дер эканлар,аксар аҳолиси ҳанафийлар бўлган диёрда яшовчиларга бошқа фатво бериб, одамлар ўрталарига кераксиз ихтилофни олиб кириш тўғрими?Ахир бизнинг бунданда муҳимроқ ишларимиз йўқми? 

Одамлар намоз ўқимай қўйган, ҳижоб нодир бўлган, мусулмонлар шавкати кетиб, ғарбпарастлар ҳар тамондан ўзларининг мафкураларини тиқиштираётган бир пайтда халқимиз билган,ўрганган мазҳабнинг фатволари билан чекланиб,одамларни бирлаштирган ҳолда бошқа муҳимроқ ишларга эътиборларини қаратсалар яхши бўлар эди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак бизнинг диёр халқи ҳанафий мазҳабини чуқур ўрганиб унга амал қилиб келган. Халқимиз бундан кейинги ҳаётларида ҳам ҳанафий мазҳабини қуллаб- қувватлайди ва унга амал қилади.

Аллоҳ юқорида зикир қилинган зотларнинг барчаларидан рози бўлсин! Аллоҳ бизларни бирлаштирувчи қилсин, парчалаб, бўлиб ташловчи қилмасин.Ҳикмат билан яхшиликка бошловчилардан қилсин!Ихтилофни яхши кўрувчилардан қилмасин!

Мавзуга оид мақолалар
Янгиликлар
Бухорои Шариф
Энг кўп кўрилган мақолалар