25 Yanvar 2020 14:07:20 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Maqolalar

Пайғамбар меросхўрларига эҳтиром

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Пайғамбар меросхўрларига эҳтиром

Ҳикматлари яширилган дунёнинг сир-синоати фақат Аллоҳ таоло тақдир қилган инсонлар – набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда Аллоҳдан чин дилдан қўрққан олимларга очилди. Набийлар ва саҳобалар даври тугаган бўлса-да, уларнинг меросхўрлари – олимлар қиёматгача барҳаёт. Абу Ҳанифа вафот этган йили Имом Шофеъий туғилгани каби, олим кетидан олим дунёга келавергай, заминимиз олимсиз қолмагай, иншааллоҳ. Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилади:

إِنَّمَا يَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَٰٓؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ ٢٨

“...Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқурлар. Ҳақиқатан Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир”. (Фотир, 28-оят)

Ҳар бир жамият, балки бутун инсоният Исломий илмларнинг яхши билган олимларга ...

Muallif:Admin Sana: 30.04.2018 272

Манфур ният

Манфур ният..

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзодни доимо эзгуликка чорлаши, ҳаёт синовларига ўзини оқлаган қадрият ва анъаналарни аждодлардан авлодларга етказишдаги беқиёс ўрни ва аҳамияти билан боғлиқ. Халқимизнинг маънавиятини шакллантиришга, ҳар қайси инсоннинг Аллоҳ марҳамат қилган бу ҳаётда тўғри йўл танлаши, умрнинг мазмунини англаши, авваламбор, руҳий покланиш, яхшилик ва эзгуликка интилиб яшашида унинг таъсирини бошқа ҳеч қандай куч билан қиёслаб бўлмайди. Шу нуқтаи-назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, ...

Muallif:Admin Sana: 30.04.2018 277

Диний ва дунёвий илмларни бирга ўрганишга тарғиб қилиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Диний ва дунёвий илмларни бирга ўрганишга тарғиб қилиш

هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلَّذِينَ يَعۡلَمُونَ وَٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَۗ

«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладиларми?»

(Зумар, 9)

Дунёда бизнинг аждодлармиз каби илмга ҳаётини бағишлаган миллат бўлмаса керак. Буюк алломалармизнинг диний ва дунёвий илмга қўшган ҳиссаларини йиллаб мавъиза қилсак вақтимиз етмайди.

Ватандошмиз Имом ал-Бухорий ҳаётларини илмга бахшида этиб, “Илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди” деб, инсон дунё ва охиратини обод қилиш учун илм излашлиги лозимлигини уқтирдилар. Шунингдек, ота-боболаримиз “Ёшликда ўрганилган илм тошга битилган нақш каби мустаҳкам бўлади” деганларида нақадар ҳақ эдилар?! Ислом динида инсониятга илк буйруқ илм олиш ҳақида бўлганлиги ҳаммамизга ...

Muallif:Admin Sana: 19.04.2018 297

Boshqalar ham eplaydi

Бошқалар ҳам эплайди

Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Қилиши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлари эса кутиб турмаслигини куюниб айтди. Доктор сўради: “Бу ишларни бошқа бири қилолмайдими?” ёкибиронтаси ёрдам берсачи?

  • -Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
  • “Сизга бир рецепт бераман, - деди доктор. – унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз”. Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
  • -Сайрни – ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
  • -Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ...

    Muallif:Admin Sana: 18.04.2018 309

Ийсор – саховатнинг олий чўққиси

Саховат киши обрў-эътиборининг покиза сақланишига, эл орасида яхши ном чиқаришига сабаб бўлади. Бегона дилларни бирлаштиради, биродарчилик ришталарини мустаҳкамлайди. Шунингдек, у айбу нуқсонларнинг ёпилиб кетишида ҳам катта аҳамият касб этади. Саховат ва олийҳимматлик бошқа хил фазилатлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ ва туташдир. Сахий киши кўп ҳолатларда кўнгилчанлик ва кечиримлиликни лозим тутади. Мулойимлик ва ҳалимлик билан зийнатланади. Муомалаларда хушмуомала бўлади. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди, ўзга ҳаққини ўз ҳоҳиши билан чиройли адо этади. Дарҳақиқат, сахий кишини мутавозеъ ҳолатда топасиз. Кибр-ҳаво деган нарса адашиб ҳам унинг ахлоқлари орасига суқилиб кирмайди.

Саховат даражаларининг энг юқори чўққиси шуки, киши ўз қўлидаги ...

Muallif:Admin Sana: 19.04.2018 284