25 Yanvar 2020 12:16:07 (GMT+5)

Assalomu alaykum

O‘zbekiston musulmonlari idorasi

“Jo‘ybori kalon”

o‘rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy saytiga xush kelibsiz

Tarixdan ma’lum, Buxoro shahri bir qancha guzarlardan tashkil topgan. Guzarlardan birida jo‘yborilar, ya’ni, mavqei yuksak, hurmatli shayxlaristiqomat qilgan. Jo‘ybor so‘zi lug‘atda “katta oqar ariq”, “ariq bo‘yi” ma’nolarini bildiradi.

...

Maqolalar

​Рўзадорлик –инсонийлик тарбиячисидир!

Рўзадорлик –инсонийлик тарбиячисидир!

Раҳмат вамағфират ойи – Рамазони шариф мустақил юртимизда ҳар қачонгидан ҳам файзли, баракотли ўтмоқда. Бу ойда барчамиз эмин эркин рўзаларни тутиш, жоме масжидларда таровеҳ намозларини ўқиш, юртимиз фаравонлиги, мустақил ватанимиз тараққиётини Аллоҳдан сўраб дуойи хайр қилиш бахтига мушарраф бўлмоқдамиз.

Рамазон ойида рўза тутиш баъзилар ўйлагани каби шунчаки бир одат бўлмаслиги керак. Бу ойда қилинаётган амалларда ихлос ва ният бўлсагина ибодат ўрнига ўтади. Ҳадиси шарифда: “Ким рамазон рўзаси (фарз экани)ни тасдиқлаб, уни савоб умидида, Аллоҳ учун холис тутса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, дейилган (Муттафақун алайҳ).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Рамазон ойида барча ибодатларни кўпайтирар эдилар. Жаброил ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 298

​Рамазонда рўзадор зикрининг аҳамияти!

Рўзадорлик мўминниг қалқонидир. Барча динларда ҳатто илоҳий бўлмаган динларда ҳам рўза тутишлик мавжуд. Аммо, Ислом динида рўза тутиш қонун-қоидалари бошқа динларникидан фарқ қилади. Ислом тарихидан маълумки, Қуръони Карим Рамазон ойида нозил бўлган. Шунинг боисидан ҳурмат қозонган бу ойда мўминлар учун яна бир туҳфа - рўза фарз қилиниб ўн икки ой ичидан Рамазон ойи энг шарафли ой саналади.

Рамазони шарифда рўза тутишга қодир бўлган бахтли мўминлар зикр билан ҳам машғул бўлишса ажрлар дўли остида қолишликлари табиийдир. Рўзадор инсон еб-ичиш, жинсий яқинлик қилиш кабилардан тийилиши билангина рўза ибодатини тўкис адо этди деган хулоса келиб чиқмайди. Ёлғон гапириш, ғийбат ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 281

​Рўза ибодати – бандалар учун Аллоҳнинг рахматидир!

Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни ҳоҳлаганида эди. Уларга Рамазон ойи ва Ихлос сурасини ато қилмас эди.”( Ҳазрати Али р.а)

Рамазон меҳру-мурувват, хайр-у саҳоват ойи. Рамазон қалб, рух ва жасадимиз покланадиган ой. Рамазон ойи дуоларимиз ижобат бўладиган, қадр кечаси, таровеҳ намозларию хатми Қуръонлар баракаси, рўзадорни ифторлантиришнинг савобидан баҳраманд бўладиган, хайрли амалларимиз учун савоблар, ажрлар кўпайтириб бериладиган, фазилатли, барокатли ой. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Агар умматим рамазон ойида улар учун қанча фазилатлар борлигини билганларида эди, йилнинг ҳаммасини рамазон бўлишини ҳохлар эдилар”, - деганлар. Рамазон ойида аввало қалбни поклаш, агар бир-бири билан хусуматлашган бўлса, гина ва хусуматларни унутиб бир-бири ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 286

​РАМАЗОНДА СИЛАИ РАҲМ

Бизнинг юртимизга муборак ой ташриф буюрди. Дуолар ижобат бўладиган ой, гуноҳлар кечириладиган ой, мақому дарожотлар кўтариладиган ой, чексиз савоблар ёзиладиган ой, файзу бараканинг чеки йўқ бўлган ой, мўминни хурсанд қитладиган ой. Осмон эшиклари очилиб илоҳий раҳматлар ёғиладиган ой, кечаю-кундуз фаришталар ва Жаброил а.с. ер юзига тушиб сайр қиладиган ой, ҳақиқий тақводор мўмин бандалар учун ғанимат бўлган ойдир. Бу моҳи шарифи Рамазондир.

“Сизларга Рамазон ойи келди, барокот ойи келди. унда кўп яхшиликлар бор. Сизларни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига ғарқ қилади. Хатоларингизни кечириб, дуоларингизни ижобат қилади. Бу Рамазон ойида ибодат борасида қиладиган мусобақаларингизга Парвардигорларингиз рози ҳолда қараб туради. ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 267

Ro’za va salomatlik

Ro’za ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 285

ИФТОРЛИК

Рамазон ойидаги хурсандчилик билан сизларни хурсанд қилмоқчимиз. Айрим нокаслар борки, мана шу Рамазон кунлари рўзадорлар рўза тутади. Оч ва чанқоқ юришади деб ўйламасдан сизнинг олдингизда сув ичишиб ҳам ўтиришади ёки овқат еб ўтиришади ёки шунчалик даражада бефаҳм, бефаросотлар борки, ҳатто ифторга чақирилган, у ерда аниқ рўзадорлар бор, сув ичиб у-бу нарсаларни еб ўтиришади. Расулуллоҳ с.а.в. бу ҳақда шундай мужда бердилар:

فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ الصَّائِمَ تُصَلِّى عَلَيْهِ الْمَلاَئِكَةُ إِذَا أُكِلَ عِنْدَهُ حَتَّى يَفْرُغُوا ».

Қачон рўзадорнинг олдида таом ейилса ёки сув ичилса, то еб бўлгунларича фаришталар рўзадорга салавот айтиб туради

أَبَا هُرَيْرَةَ - ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 295

Ота-онани хурматлаш

Бандаларини яратган ададича, ўзи рози бўлгунча аршнинг оғирлигича, калималарнинг узунлигича, Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар бўлсин.

Охирги набиий Мухаммад мустафога гўзал ва мукаммал салавот ва саломлар бўлсин!

Ота-онани хурматлаш, эъзозлаш масаласи хақида сўз кетар еканАллоҳ таолога Исро сурасида шундай деб мархамат қилади.

وقضى ربطونك أًلاتعبدوا الا اياه وبالولدين احسنا اما يبلغن عندك الكبراحدهما اوكلاهما فلا تقل لهما اف ولا تنهرهماوقل لهما قولا كريما

“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб хомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва ининг хомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у вояга етиб қирқ ёшга кирганида “Роббим, Ўзинг менга ва ота онамга ...

Muallif:Admin Sana: 25.05.2018 293

ЖЎЙБОР ШАЙХЛАРИНИНГ ИСЛОМ ТАМАДДУНИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

Иншоотқуриш учун мустаҳкам пойдевор зарур. Келажакни барпо этиш учун ҳам шонли тарих силсиласи бўлиши лозимдир. Шу каби кўҳна Мовароуннаҳрнинг шонли тарихи ва бой илмий мероси бор десак, муболаға бўлмайди.Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Термиз, Насаф, Марғилон, Фарғона, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарларимизнинг номи бутун ислом оламига машҳур.

Чунончи, бир неча минг йиллик тарихга дахлдор бўлган бу шаҳарлардан жаҳон миқёсда шуҳрат қозонган кўплаб буюк алломалар, донишманду мутафаккирлар етишиб чиқиб, ўз асарлари ва таълимотлари билан ислом оламини нурафшон қилишдек улуғ бир ишга хизмат қилганлар.

Мазкур шаҳарлардан бири бўлган Бухоронинг номи жаҳон аҳли томонидан алоҳида бир меҳр, алоҳида бир эҳтиром ...

Muallif:Admin Sana: 17.05.2018 261

ТАРБИЯЧИЛАРГА НАСИҲАТ

Бугунги кунда ривожланиш, ўсиш, илдамлаш юқори тезликда ортиб бормоқда. Бу ўзгаришлар оила муносабатларига айниқса, бола тарбиясига ҳам жуда катта таъсир ўтказмоқда. Ҳар томонлама мукаммал, одоб-ахлоқли, қараганда кўзни қувнатадиган фарзандларни тарбиялар анча мушкул бўлиб қолди. Чунки, атроф-муҳит, шиддатли тараққиёт ўз таъсирини кўрсатмоқда. Мана шундай мулоҳазалар юзасидан тарбиячиларга яъни ҳурматли ота-оналарга баъзи насиҳатларни илиндим.

Ҳар бир ота-она фарзандларини уларни жонидан ортиқ кўради, шунинг учун уларга гўзал тарбия беришни истайди, чунки бахт-саодатли бўлишини орзу қилади. Аммо тарбия қиламан деб, фарзандларга мунтазам равишда ҳукмини ўтказади, уларни ўзлари хоҳлагандек бошқариш қопқонига тушиб қолишади. Натижада болаларни униб-ўсишдан, поғонама-поғона мустақил ҳаётга ўтишдан маҳрум ...

Muallif:Admin Sana: 11.05.2018 261

Илм-тараққиёт гарови.

Илм - инсоинйлик тожидир. Инсон илм билан шараф топади. Мол- мулк эса жоҳилнинг ғурурланадиган матоҳидир. Илм эгаллаш инсоний бурч, юксак маъсулиятдир. Илм Аллохни таниш, ўзликни англаш,дунёни идрок этишнинг муҳим воситасидир. Ислом динида барча илмларни ўрганиш рағбатлантирилган. Дунё фанининг Шарқда гуллаган, беқиёс даражада ривожланган даври айнан ислом тарихи билан боғлиқ. Имом Бухорий, Хоразмий, Беруний, Фарғоний, Фаробий, Ибн Сино каби илм даҳоларининг фаолиятларини ёдга олсак, фикримизга далил булади. Ҳам дунёвий, ҳам диний илмни биргаликда олиб борилганига Амир Темур ҳазратларининг ҳаётлари ҳам мисол бўла олади. Ул зот “ҳофизул қурон” бўлганлар. Қуръон, ҳадис, тавҳид, тафсир, фиқҳ, тасаввуф илмлари билан ...

Muallif:Admin Sana: 11.05.2018 253

Хотира ва қадрлаш куни

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қаҳрамонларнинг руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

9-май Ҳотира ва қадрлаш куни муносибати билан Ўзбекистон халқининг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормоқда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасоратибеқиёсдир. Фашизм устидан қозонилганғалабага бу йил 70 йил тўлади.

Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, ...

Muallif:Admin Sana: 07.05.2018 319

Таваккул – исломнинг гўзаллигидандир

Таваккул – исломнинг гўзаллигидандир

Таваккул луғатда вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни, ўша ишда ўзи ожиз қолиб бошқага эътимод қилиш таваккал қилишдир.

Аллоҳ таолога таваккал қилиш «Аллоҳ менинг ризқим ва ишимга Ўзи кафилдир» деб қаттиқ ишонишдин иборатдир ва Ундан бошқани бунга вакил қилмасликдир.

«Жомеъул улум вал ҳикам» китобида ёзилишича: «Таваккул Аллоҳ азза ва жаллага дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича сидқи дилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзга бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига иймонни ...

Muallif:Admin Sana: 30.04.2018 296